АсосийДунё

Дубайда дунёдаги энг баланд метро бекати қурилади

Дубай метросининг умумий узунлиги 131 километрга, станциялар сони эса 78 тага етади.

'Дубайда дунёдаги энг баланд метро бекати қурилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 9 июнь куни Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти ва Бош вазири шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Маҳдум Дубай метросининг 74 метрлик “Мовий” линияси қурилиши учун тамал тошини қўйди. Бу ҳақда “Khaleej Times” хабар берди.

Dubai Creek Harbor ҳудудида жойлашадиган бекат Emaar Properties Station деб номланади. У 11 минг квадрат метр майдонни эгаллайди ва кунига 160 минггача йўловчини қабул қила олади. Лойиҳа қиймати 56 миллиард дирҳам бўлиб, умумий узунлиги 30 километрни ташкил этади. Шундан 15,5 километри ер остидан, 14,5 километри эса ер устидан ўтади.

Станциялар замонавий қулайликлар билан таъминланади. Улар орасида велосипед ва электроскутерлар учун майдончалар, такси тўхташ жойлари ҳамда автобус бекатлари бўлади. Dubai Creek Harbor ҳудудидаги станция шаҳарнинг муҳим архитектура ва транспорт марказларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Дубай метроси Форс кўрфази мамлакатларидаги биринчи ўта замонавий, дунёдаги энг узун, тўлиқ автоматлаштирилган ва ҳайдовчисиз тезюрар поездлар тармоғи ҳисобланади. Бундан ташқари, у арзон ва қулай ҳаракатланиш усули бўлиб, мегаполиснинг барча диққатга сазовор жойларига қулай саёҳатларни таъминлайди. Ҳар ойда 5 миллион сайёҳ ва маҳаллий аҳоли тезюрар поездлар хизматидан фойдаланади.

Ушбу линия 2029 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Шундан сўнг Дубай метросининг умумий узунлиги 131 километрга, станциялар сони эса 78 тага етади. 

Янги линия ҳар куни 320 минг йўловчига хизмат кўрсатиши ва шаҳарнинг асосий ҳудудлари бўйлаб транспорт алоқаларини сезиларли даражада яхшилаши кутилмоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саудияда аттракцион қулаши ортидан 2 икки киши жиддий жароҳатланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:43

    Саудияда аттракцион қулаши ортидан 2 икки киши жиддий жароҳатланди

    Ҳодиса Тоиф шаҳрида юз берган ва натижада 23 киши жабрланган.

    'АҚШда 30 йил музлатилган эмбриондан соғлом чақалоқ дунёга келди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:23

    АҚШда 30 йил музлатилган эмбриондан соғлом чақалоқ дунёга келди

    АҚШнинг Теннесси штатида Линда Арчерд исмли аёл томонидан ЭКО орқали яратилган ва 30 йил музлатилган эмбриондан бола дунёга келди.

    'Испанияда аҳолига ўлим расман тақиқландими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:56

    Испанияда аҳолига ўлим расман тақиқландими?

    Маҳаллий ҳокимият соғлом турмуш тарзини тавсия қилмоқда, бироқ ўлим ҳолатларида қандай чоралар кўрилиши ноаниқ.

    'АҚШнинг “F-35 Lightning II” русумли самолёти дала ҳудудига қулаб, ёниб кетди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:36

    АҚШнинг “F-35 Lightning II” русумли самолёти дала ҳудудига қулаб, ёниб кетди

    “Fox 26” манбаларига кўра, қулаган самолёт АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари ёки Денгиз пиёда қўшинларига тегишли бўлган бўлиши мумкин.

    'Германия Украинани НАБУ бўйича қонунни кечиктирмасдан қабул қилишга чақирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:55

    Германия Украинани НАБУ бўйича қонунни кечиктирмасдан қабул қилишга чақирди

    Берлин расмийлари коррупцияга қарши кураш юзасидан халқ ва халқаро ҳамкорларнинг танқидига Киевдан тезкор жавоб чиққанини олқишлади.

    'АҚШ 1 августдан Ҳиндистонга 25 фоизлик божлар ва Россия билан савдо учун “жарима” жорий қилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:52

    АҚШ 1 августдан Ҳиндистонга 25 фоизлик божлар ва Россия билан савдо учун “жарима” жорий қилади

    Дональд Трамп Ҳиндистонни “божлар бўйича дунёдаги энг юқори кўрсаткичларга эга дўст” деб атади.