АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон халқига таъзия билдирди

Ўзбекистон ТИВ мазкур рейсда ўзбекистонликлар бўлмаганини маълум қилди.

'Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон халқига таъзия билдирди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Аҳмадобод шаҳри ҳудудида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади. 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги олинган дастлабки маълумотларга кўра, мазкур рейсда Ўзбекистон фуқаролари бўлмаганини маълум қилди.

12 июнь куни Аҳмадобод шаҳридан Лондонга учаётган Air India компаниясининг Boeing 787 Dreamliner йўловчи самолёти парвоздан кўп ўтмай ҳалокатга учради.

Самолёт бортида 242 киши, жумладан, 2 учувчи ва 10 стюардесса бўлган, деб ёзади Times of India. Қулаш жойида қутқарув операцияси олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.