2025 йил июнь ойида “Ўзенергоинспексия”нинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган режалаштирилган назорат тадбири давомида Паркент туманида жойлашган “С. С. Б.” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бино ҳудудида газ таъминоти тизимида жиддий қонунбузарлик ҳолати аниқланган.
Хусусан, мазкур объектда ўрнатилган газ ҳисоблагич қурилмасига ташқи таъсир ўтказилган бўлиб, бунинг натижасида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келингани аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик оқибатида газ таъминоти ташкилотига 999,2 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.