АсосийДУНË

Оятуллоҳ Хоминаий Исроилга "қаттиқ жазо" билан таҳдид қилди

Ислом Республикаси олий раҳбари Исроил "ўзининг жирканч характерини кўрсатиб, Эронга қарши жиноят содир этгани"ни, энди Исроилни "аччиқ қисмат" кутаётганини таъкидлади.

'Оятуллоҳ Хоминаий Исроилга "қаттиқ жазо" билан таҳдид қилди'ning rasmi

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоминаий Исроилни Ислом Республикасига зарба бергани учун кескин қоралади ва бунинг учун оқибатлар билан таҳдид қилди. Унга кўра, Исроил "ўзининг жирканч характерини кўрсатиб, Эронга қарши жиноят содир этган". Шунинг учун Исроил "қаттиқ жазо" олади, дея Хоминаийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Эрон ОАВ.

"Бу ҳужум билан сионистик режим ўзи учун аччиқ қисматни таъминлади, бунга албатта тайёргарлик кўриши керак", дея қўшимча қилган оятуллоҳ.

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари 13 июн, жумага ўтар кечаси Эрон ҳудудига "огоҳлантирувчи зарба" берди, шундан сўнг Исроил ҳаво ҳудудини ёпди. Исроил мудофаа кучллоқадор ўнлаб нишонларга қаратилганлари (ЦАҲАЛ) маълумотларига кўра, зарбалар Эрондаги ядровий дастур ва бошқа ҳарбий объектларга алоқадор ўнлаб нишонларга қаратилган.

13 июн куни эрталаб ЦАҲАЛ Эронда бир кечада 100 дан ортиқ нишонга зарба берилганини маълум қилди. Операцияга 200 қирувчи самолёт жалб қилинган.

Бундан ташқари, ОАВ хабарларига кўра, Ислом Республикасидаги ҳарбий ва илмий раҳбариятга ҳужум қилинган. Хусусан, зарбалар натижасида Эрон ыуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Муҳаммад Бағирий, Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси қўмондони Ҳусайн Саломий, эронлик ядро соҳасидаги олимлар Фариддун Аббосий-Давоний ва Муҳаммад Меҳди Теҳрончи ҳалок бўлгани маълум қилинган. Эрон матбуотига кўра, оятуллоҳ Хоминаийнинг маслаҳатчиси Али Шамхоний оғир яраланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жарроҳ беморнинг талоғи ўрнига жигарини олиб ташлади'ning rasmi

    ДУНË Бугун 10:56

    Жарроҳ беморнинг талоғи ўрнига жигарини олиб ташлади

    Айни вақтда жарроҳга нисбатан суд жараёнлари давом этмоқда.

    'Ўпка саратонини олдини олишнинг янги йўли топилди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 10:36

    Ўпка саратонини олдини олишнинг янги йўли топилди

    Ушбу биомаркерлар касаллик пайдо бўлишидан 5 йилгача олдин хавфни кўрсатиб бериши мумкин.

    'Си Цзиньпин етти йилдан сўнг илк бор Шимолий Кореяга ташриф буюради'ning rasmi

    ДУНË Бугун 05:55

    Си Цзиньпин етти йилдан сўнг илк бор Шимолий Кореяга ташриф буюради

    Қайд этилишича, бу ташриф Си Цзиньпиннинг 2019 йилдан буён Пхенянга амалга ошираётган илк ташрифи ҳисобланади.

    'АҚШ Вакиллар палатаси Россияга қарши янги санкцияларни маъқуллади'ning rasmi

    ДУНË Бугун 05:44

    АҚШ Вакиллар палатаси Россияга қарши янги санкцияларни маъқуллади

    Қонун лойиҳаси кучга кириши учун уни Конгресснинг юқори палатаси — Сенат ҳам маъқуллаши лозим.

    'Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди'ning rasmi

    ДУНË 04.06.2026 04:24

    Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди

    Mазкур ҳудуд Эбола вируси тарқалишининг асосий ўчоқларидан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 14:08

    Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди

    Агентликнинг бугунги қарори ўтган йил қайд этилган мазкур натижанинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.