2025 йил 16–19 июнь кунлари мамлакатимизга жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
16–17 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 17–19 июнь кунлари эсa Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида кундузги ҳаво ҳарорати 40–42 даражагача, жанубий ва чўл ҳудудларнинг айрим жойларида 43–44 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Республика бўйича шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Аҳолидан ҳаво ҳарорати кескин ошган кунларда эҳтиёт чораларига амал қилиш сўралмоқда.