АсосийЖамият

“Қўшнингни видеога ол, 925 минг сўм ишла!”

Сув бўйича ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фото ва видеоёзувларни тақдим этганларни рағбатлантириш билан белгиланган тартиблар ичимлик ёки маиший эҳтиёж учун ишлатиладиган сув истеъмолига тааллуқли эдими? Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳавотирларга расмий изоҳ берилди.

'“Қўшнингни видеога ол, 925 минг сўм ишла!”'ning rasmi

“Сувхўжаликназорат” иснпекцияси ахборот хизматига кўра, 2025 йил 7 июнда Вазирлар Маҳкамасининг 352-сонли қарори билан жисмоний шахслар томонидан сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фото ва видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва тақдим этганларни рағбатлантириш тартиби белгиланди.

Аммо мазкур низом ичимлик ёки маиший эҳтиёж учун сув истеъмолига тааллуқли эмас.

Аниқлик киритилишига, бу тартиб сунъий сув объектларидан қишлоқ хўжалиги учун ажратилган сувдан хўжасизларча фойдаланиш, ортиқча исроф қилиш, каналларга тўсиқ қўйиш, ўзбошимчалик билан насос қурилмаларини ўрнатиш каби ҳолатларга нисбатан қўлланилади.

    Бошқа янгиликлар