АсосийДунё

Нетаньяху Эрон халқини ўз ҳукуматига қарши чиқишга чақирди

Нетаньяху Эрон халқига видеомурожаат йўллаб, Исроил Эрон халқини душман деб билмаслигини таъкидлади ва уларни исломий республика ҳокимиятига қарши чиқишга чақирди.

'Нетаньяху Эрон халқини ўз ҳукуматига қарши чиқишга чақирди'ning rasmi

 Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрон халқига видеомурожаат йўллаб, Исроил Эрон халқини душман деб билмаслигини таъкидлади ва уларни исломий республика ҳокимиятига қарши чиқишга чақирди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

"Сизларни қарийб 50 йилдан буён эзиб келаётган исломий режим бизнинг давлати, Исроил давлатини йўқ қилиш билан таҳдид қилмоқда. Исроилнинг бу амалиётининг мақсади – исломий режимдан келаётган ядровий ва ракеталар таҳдидини бартараф этишдир. Биз ўз мақсадимиз сари интилаётган бир пайтда, сизларга ҳам эркинликка эришиш йўлини очиб бермоқдамиз", – деди у.

Нетаньяхунинг баҳолашича, Исроилнинг Эронга берган зарбасидан сўнг исломий республика ҳукумати "ҳеч қачон бўлмаган даражада заифлашган".

 "Бу – сизнинг овозингиз эшитилиши учун имкониятдир", – дея таъкидлади у. "Эрон халқи учун ўз байроғи ва тарихий мероси атрофида бирлашиб, золим режимдан озод бўлиш учун кураш олиб бориш вақти келди", – дея қўшимча қилди у.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.

    'Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 10:35

    Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Канвон провинциясида барпо этилган “Армия ва халқ” номли янги гидроэлектр станциясининг очилиш маросимида иштирок этди.

    'Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 09:33

    Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради

    АҚШ президенти Саудия инвестицияларини кескин ошириш таклифини билдирди.

    'Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 19:30

    Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди

    Биз ушбу ваҳшийликларга чек қўйиш ва айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш учун Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Яқин Шарқдаги бошқа ҳамкорлар билан ишлаймиз”, дея ваъда бермоқда Трамп.