Саида Мирзиёева “Мооdyʼs” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги бўйича прогнозини “барқарор“дан “ижобий“га ўзгартирганидан хурсанд эканини билдирди.
Бу Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар дастурига берилган ижобий баҳо, шунингдек, танланган йўл тўғрилигининг тасдиғи бўлди, — дейди Президент ёрдамчиси.
Бугунги кунда Ўзбекистон хорижий инвесторлар томонидан глобал беқарорлик шароитида ҳам барқарор ўсишга қодирлигини намоён этаётган ишончли ҳамкор сифатида қабул қилинмоқда. Бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси ИВ Тошкент халқаро инвестиция форумининг муваффақиятли ўтказилганида ўз аксини топди.
Прогнознинг яхшиланиши 2030 йилга бориб Ўзбекистоннинг кредит рейтингини ишончли инвестицион даражага кўтариш бўйича қўйилган мақсад сари биринчи қадамдир. Шу билан бирга, кўзланган мақсадга фақат умумий саъй-ҳаракатлар билангина, иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини ошириш ва макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш орқали эришиш мумкинлигини англаш муҳим, — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм каналида.