АсосийДунё

АҚШ 36 давлат фуқароларига кириш бўйича янги чекловларни муҳокама қилмоқда

Чекловлар 60 кун ичида кучга кириши мумкин.

'АҚШ 36 давлат фуқароларига кириш бўйича янги чекловларни муҳокама қилмоқда'ning rasmi

АҚШ Давлат департаменти томонидан дипломатик каналлар орқали тарқатилган ички хабарга кўра, Вашингтон фуқаролари хавотир уйғотган яна 36 мамлакатга нисбатан иммиграцион чекловларни жорий этишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги давлат котиби Марко Рубио имзоси билан тарқатилган ҳужжатга таяниб хабар берди.

Чекловлар 60 кун ичида кучга кириши мумкин — агар ушбу давлатлар АҚШ хавфсизликка оид хавотирларини бартараф этишда етарли чора кўрмаса.

Давлат департаменти баёнотига кўра, баъзи мамлакатлар фуқаролари АҚШда террористик ҳаракатларда ёки антисемит ва антиамерикан фаолиятда иштирок этган.

Айрим давлатлар ўз фуқароларини АҚШдан чиқариб юборишга кўмаклашмаган.

Баъзиларида эса ишончли шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бериш бўйича ҳукумат йўқ ёки етарли даражада ҳамкорлик қилмаяпти.

Шунингдек, айрим давлатларнинг биометрик хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган паспортлари ҳам АҚШнинг хавотирига сабаб бўлмоқда.

Рўйхатга киритилган 36 мамлакат орасида: Миср, Гана, Камерун, Эфиопия, Қирғизистон, Сурия, Нигерия, Угандо ва бошқалар бор.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ илгари ҳам Афғонистон, Эрон, Сомали, Судан ва Яман каби 12 давлат фуқароларига нисбатан кириш чекловларини кучга киритган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон ҳужуми ортидан Исроилда қанча одам ҳалок бўлаган очиқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:53

    Эрон ҳужуми ортидан Исроилда қанча одам ҳалок бўлаган очиқланди

    Билдирилишича, Эрон ҳудудидан Исроил томон уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлган.

    'Трамп Исроил режасига вето қўйди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:19

    Трамп Исроил режасига вето қўйди

    Бунинг ортидан Эрон раҳбарияти Исроилнинг ҳужумидан сақланиб қолди.

    'Исроил–Эрон кескинлиги: Тель-Авив Теҳронни огоҳлантирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:14

    'Ҳиндистонда вертолёт ҳалокатга учради'ning rasmi

    Дунё 15.06.2025 22:49

    Ҳиндистонда вертолёт ҳалокатга учради

    Оқибатда 7 киши ҳалок бўлган.

    'Исроил Эрон мудофаа вазирлиги биносига ва Теҳрондаги асосий нефть омборига ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё 15.06.2025 20:29

    'Тел-Авив яқинида турар-жой биноси вайрон бўлди'ning rasmi

    Дунё 15.06.2025 17:00

    Тел-Авив яқинида турар-жой биноси вайрон бўлди

    Оқибатда воқеа жойидан 6 кишининг, жумладан, 8 ёшли қизчанинг жасади топилган.