АсосийСиёсат

1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади

Ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

'1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади'ning rasmi

Ўзбекистонда барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади. Бу ҳақда 16 июнь куни президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ишчан ва жозибадор муҳит яратиш учун 1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

“Лекин қарс икки қўлдан чиқади. Ўзига юклатилган вазифани бажара олмаган ходимларга чора кўрилади. Ана шунда ҳамма интизом ва режа билан ишлашга ўрганади. Вилоят, туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, вазирлар, банк раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: ярим йил якуни билан ғалвирни сувдан кўтариб, ким нима иш қилгани бўйича қаттиқ сўров қиламан”, деди давлат раҳбари.

Сирдарё тумани ҳокими 9 та идора ходимлари, Савдо-саноат палатаси, банк, солиқ, кадастр вакили ва етакчи тадбиркорлардан иборат “Ислоҳотлар штаби”ни тузади.

“Ислоҳотлар штаби” уч ойда туманнинг 38 та маҳалласи кесимида лойиҳа, инфратузилма, молиявий манба, кадрлар масаласини қамраб олган уч йиллик дастур тайёрлайди. Келгуси йил учун бюджет, инфратузилма, ишлаб чиқариш, хизмат, инвестиция ва бандлик дастурлари шу асосда тасдиқланади.

Натижасига қараб, бу янги тажриба келаси йилдан бутун республикада йўлга қўйилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 17:24

    Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди

    Ушбу маълумот давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан очиқланди.

    'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 11:42

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.

    'Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 18:26

    Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди

    Инклюзив бандликни кучайтириш ва камбағалликка қайтиш хавфи юқори бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича назорат Шаҳноза Мирзиёевага топширилди.

    'Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 17:22

    Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди

    Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган видеоселектор йиғилишида Денов ва Чироқчи туманларидаги камчиликлар кескин танқид қилинди ва мансабдорлар лавозимидан озод этилди.