АсосийСиёсат

Ўзбекистон етакчиси нега Қозоғистонга жўнаб кетди?

Билдирилишича, Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда Хитой раиси билан ҳам музокара ўтказади.

'Ўзбекистон етакчиси нега Қозоғистонга жўнаб кетди?'ning rasmi

Бугун, 17 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон етакчиси Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Қозоғистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Қозоғистон президенти Ўзбекистон етакчисини "Марказий Osiyo - Хитой" иккинчи саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига чақирган.

“Бўлажак тадбирда кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилади”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташрифи доирасида Хитой Раиси билан ҳам музокара ўтказади.

    Бошқа янгиликлар