АсосийЖамият

Самарқандда суд раиси автоҳалокатда вафот этди

39 ёшли фуқаро олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

'Самарқандда суд раиси автоҳалокатда вафот этди'ning rasmi

Кеча, 17 июнь куни Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 20:30 ларда Ургут тумани “Боғишамол” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-47 автомобиль йўлининг 61 километрида Камаз-53212 русумли юк автомашинаси ва Nexia 3 русумли енгил автомашина тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

Nexia-3 автомашинасида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Тимур Рустамов (1986 йилда туғилган) олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Билдирилишича, айни пайтда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ургут туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари  олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Паркентгача қурилаётган темир йўл туман ривожини жадал оширади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:45

    Паркентгача қурилаётган темир йўл туман ривожини жадал оширади

    Президент паркентликлар билан суҳбатлашди.

    'Долларнинг расмий курси яна тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:51

    Долларнинг расмий курси яна тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Ҳиндистонлик деҳқон далада олмос топиб олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:11

    Ҳиндистонлик деҳқон далада олмос топиб олди

    У олмосни 150 минг рупий (тахминан 22 млн сўм)га сотган.

    'Хоразмда 18 ёшли йигит Tico’да ағдарилиб, вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:04

    Хоразмда 18 ёшли йигит Tico’да ағдарилиб, вафот этди

    Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит автомашинасида тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган ва йўл четига чиқиб кетган.

    'Сурхондарёдаги арчазорда рўй берган йирик ёнғин 13 соатдан кўпроқ вақт ичида ўчирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:25

    'Жиззахда қизлар “эр сўраб” кўча кезди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:20

    Жиззахда қизлар “эр сўраб” кўча кезди

    Ҳолат юзасидан вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси муносабат билдирди.