АсосийЖамият

Президент Кумушкон маҳалласидаги меҳмон уйларини кўздан кечирди

Ушбу меҳмон уйи йилига 2 мингдан зиёд сайёҳга хизмат кўрсатади.

'Президент Кумушкон маҳалласидаги меҳмон уйларини кўздан кечирди'ning rasmi

Давлатимиз раҳбари Паркент туманидаги Кумушкон маҳалласида бўлиб, сайёҳлик салоҳияти ва меҳмон уйларини кўздан кечирди. Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Бу соҳага кўплаб имтиёзлар берилиб, ташаббуслар қўллаб-қувватланмоқда. Туризм қишлоқларида зарур инфратузилма ташкил этиляпти. Бу имкониятлардан фойдаланиб, хонадонида меҳмон уйи очганлар талайгина.

Охирги йилларда Кумушконга сайёҳлар келиши кўпайган. Бугунги кунда саксондан ортиқ хонадонда меҳмонхона ташкил этилган. Уларда йилига 172 минг нафар сайёҳга хизмат кўрсатилмоқда.

Шундай тадбиркорлардан бири Олим Юсубов сой бўйидаги ҳовлисида 48 ўринли меҳмон уйи очган. Хоналар миллий услубда, шинам қилиб жиҳозланган. Меҳмон уйи йилига 2 мингдан зиёд сайёҳга хизмат кўрсатади.

Президентимиз бу ердаги ободлик ва омилкорликни кўриб, шундай лойиҳаларни бошқа сўлим масканларда ҳам ташкил этиш кераклигини таъкидлади. Тадбиркорларга зарур маблағ ажратиб, қўшимча хизматлар ташкил этишига кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берди. Маҳаллаларда ички имкониятларни юзага чиқариш аҳолини банд қилишда катта манба экани қайд этилди.

Бу жойларга сайёҳлар сўлим манзаралардан баҳраманд бўлиш учун келади. Шунингдек, Масжидали зиёратгоҳи ҳам диққатга сазовор жойлардан бири.

Тошкент вилоятида мингга яқин шундай меҳмон уйлари бор. Уларда 2 минг 500 та иш ўрни яратилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент “Олтин бел” чўққисидаги дам олиш маскани билан танишди'ning rasmi

    Жамият 18.06.2025 22:20

    Президент “Олтин бел” чўққисидаги дам олиш маскани билан танишди

    Хушманзара тоғ бағридаги 3 гектар жойда қурилган ушбу меҳмонхоналар ихчамлиги ва ҳамёнбоплиги билан ажралиб туради.

    'Бўлажак пенсионерларга тавсиялар'ning rasmi

    Жамият 18.06.2025 21:39

    Бўлажак пенсионерларга тавсиялар

    Мутахассислар барча ёшлик пайтда ўзининг келгусидаги пенсияси ҳақида қайғуриши, бу даврга олдиндан тайёргарлик кўриши лозимлигини қайд этишмоқда.

    'Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди'ning rasmi

    Жамият 18.06.2025 19:22

    Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди

    “Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш” бўйича йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

    'Паркентгача қурилаётган темир йўл туман ривожини жадал оширади'ning rasmi

    Жамият 18.06.2025 18:45

    Паркентгача қурилаётган темир йўл туман ривожини жадал оширади

    Президент паркентликлар билан суҳбатлашди.

    'Долларнинг расмий курси яна тушди'ning rasmi

    Жамият 18.06.2025 16:51

    Долларнинг расмий курси яна тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.