АсосийЖиноят

Қорақалпоғистонда ўқитувчилардан аттестация учун оммавий пора олингани фош бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Қорақалпоғистонда ўқитувчилардан аттестация учун оммавий пора олингани фош бўлди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида 100 нафардан ортиқ ўқитувчидан аттестациядан ўтказиш учун пул олингани, синовларга телефон билан киришга йўл берилгани ва пора пуллари бўлиниб олингани аниқланди. Бу ҳақда ДХХ “Даракчи.уз”га маълум қилди.

Қайд этилишича, Нукус шаҳридаги умумтаълим мактаби ўқитувчиси мактаб директори ўринбосарининг топшириғига кўра, касбий сертификат синовидан ўтказиш эвазига Чимбой туманида ишловчи ҳамкасбидан 1000 АҚШ доллари олган пайтида ДХХ ва Ички ишлар қўмитаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговгача бўлган текширувда маълум бўлишича, директор ўринбосари 100 нафардан ортиқ ўқитувчидан 1000–1500 доллардан пора олиб келган ва бу ҳақда шахсий блокнотида қайдлар юритган.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Педагогларни билим ва малакасини баҳолашни ташкил этиш шўбаси бош методисти ҳам ишга алоқадор бўлиб чиқди. У давлат аттестациясида “ёрдам бериш” эвазига йиғилган 10 450 долларни ихтиёрий равишда топширган.

Ушбу жараёнда Миллий гвардия ходими ҳам ўқитувчиларни шахсий кўрикдан ўтказмасдан, тестга телефон билан киришга йўл очгани, ўз вазифасига лоқайд ёндашгани аниқланди.

Пора тариқасида олинган пуллар шахслар ўртасида бўлиб олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳоким ўринбосари, агентлик ва инспекция ходимлари пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 08.07.2025 07:17

    Ҳоким ўринбосари, агентлик ва инспекция ходимлари пора билан қўлга тушди

    Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Оҳангарон ҳокимлиги мансабдори пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 04.07.2025 07:29

    Оҳангарон ҳокимлиги мансабдори пора билан қўлга тушди

    3 хонали уйни расмийлаштириб бериш эвазига 18,5 минг доллар сўраган мансабдор ДХХ томонидан ушланди.

    'Хоразмда оқлов ҳукмини чиқариб беришни ваъда қилган судья ушланди'ning rasmi

    Жиноят 03.07.2025 21:01

    Хоразмда оқлов ҳукмини чиқариб беришни ваъда қилган судья ушланди

    Судья бу “ҳолис хизмати” учун 15 минг доллар талаб қилган.

    'Ўзбекистондан Тожикистонга 60 га яқин автомобиль ноқонуний олиб ўтилгани ва сотилгани аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 03.07.2025 18:42

    Ўзбекистондан Тожикистонга 60 га яқин автомобиль ноқонуний олиб ўтилгани ва сотилгани аниқланди

    Саккиз кишидан иборат гуруҳ аъзолари олиб ўтган ҳар бир машинаси учун 100−200 доллар олган.

    'Янгиариқ туман судьяси пора олгани фош бўлди'ning rasmi

    Жиноят 03.07.2025 10:35

    Янгиариқ туман судьяси пора олгани фош бўлди

    Ҳолат юзасидан Олий суд расмий баёнот берди.

    'Андижонда ИИБ ходими ваҳшийларча ўлдириб кетилди'ning rasmi

    Жиноят 02.07.2025 14:49

    Андижонда ИИБ ходими ваҳшийларча ўлдириб кетилди

    Инспекторнинг ўлимига сабабчи бўлган шахс қилдирилмоқда.