Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025-йилнинг июн ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда мониторинг ўтказилди. Натижалар 9 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди.
Шундай қилиб, оқбош карамнинг минимал нархи 64,2 фоиз, помидорники 44,7 фоиз, бодрингники 36,5 фоиз, лавлагиники 21,5 фоиз, бананники 13,0 фоиз, олманики 8,4 фоиз, гуручники 7,3 фоиз, мол гўштиники (филе) 6,3 фоиз, картошканики 6,0 фоиз пасайган.
6 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Айниқса, лимон нархида энг катта ўсиш қайд этилди. Бу мавсумий омил билан боғлиқ.
6 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Булар - буғдой уни, гречка, макарон, тухум, маргарин, кунгабоқар ёғи.
(Таҳлил 2025 йил 7 май ва 12 июн кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида амалга оширилган.)