АсосийДунё

Латвия россиялик ва беларусликларга кўчмас мулк харидини тақиқлади

Мамлакат мазкур чораларни Россия ва Беларус билан боғлиқ геосиёсий хавфларни камайтириш мақсадида жорий қилган.

'Латвия россиялик ва беларусликларга кўчмас мулк харидини тақиқлади'ning rasmi

Латвия ҳукумати Россия ва Беларус фуқароларига мамлакат ҳудудида кўчмас мулк харид қилишни тақиқлади. Бу ҳақда “LSM” нашри “Миллий хавфсизликка таҳдид солувчи битимларни чеклаш тўғрисида”ги янги қонунга таяниб хабар бермоқда.

Қонун нафақат жисмоний, балки юридик шахслар — яъни Россия ёки Беларус компанияларига ҳам татбиқ этилади. Чекловлар қонун кучга кирганидан кейин тузиладиган битимларга нисбатан амал қилади.

Бироқ айрим истиснолар мавжуд. Агар Россия ёки Беларус фуқароси Латвияда доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлса, у ягона яшаш уйини сотиб олиши мумкин. Шунга қарамай, бошпана (қочқин) мақомига эга шахслар ушбу имтиёздан фойдалана олмайди.

Шунингдек, кўчмас мулкни мерос қилиб олиш ёки суд қарори билан мулк ҳуқуқи берилган ҳолатлар ҳам ушбу тақиқ доирасидан чиқарилган.

Латвия бундай чораларни миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Россия ва Беларус билан боғлиқ геосиёсий хавфларни камайтириш мақсадида жорий қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп: АҚШ икки ҳафта ичида Эрон бўйича ҳарбий қарор қабул қилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:42

    Трамп: АҚШ икки ҳафта ичида Эрон бўйича ҳарбий қарор қабул қилади

    Оқ уйнинг бу баёноти Теҳрон ва Вашингтон ўртасида сўнгги ҳафталарда кучайган зиддиятлар фонида янграмоқда.

    'Асад режими қулагач, 2 миллиондан ортиқ суриялик ватанига қайтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:40

    Асад режими қулагач, 2 миллиондан ортиқ суриялик ватанига қайтди

    Ливан ҳукумати Суриядан қочиб келган 1,5 миллионга яқин муҳожирни босқичма-босқич ватанга қайтариш режасини ишлаб чиққан.

    'Путин тадбиркорларни ишонтира олмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:36

    Путин тадбиркорларни ишонтира олмади

    Петербург халқаро иқтисодий форумида Ғарб сармоядорлари иштирок этмади.

    'НАТО Трамп зерикиб кетмаслиги учун саммитни қисқартирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:34

    НАТО Трамп зерикиб кетмаслиги учун саммитни қисқартирди

    Жорий йилги “G7” саммитида Трамп тадбирни муддатидан олдин тарк этиб, бошқа давлат раҳбарларини ижтимоий тармоқларда танқид қилган.

    'АҚШда вафот этган аёлнинг фарзанди туғилди'ning rasmi

    Дунё 19.06.2025 22:09

    АҚШда вафот этган аёлнинг фарзанди туғилди

    Аёлнинг ҳаёти сунъий ҳаётий функциялар билан сақлаб турилган.

    'Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди'ning rasmi

    Дунё 19.06.2025 18:17

    Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

    Зилзиланинг Ўзбекистондаги сезилиш даражаси ҳақда сейсмологик маълумот берилди.