АсосийСОҒЛИҚ

Ҳомиладорлар TORCH инфекциясига қачон таҳлил топшириши керак?

Ушбу саволга мутахассис батафсил жавоб берди.

'Ҳомиладорлар TORCH инфекциясига қачон таҳлил топшириши керак?'ning rasmi

Ушбу саволга Республика перинатал маркази директори Нилуфар Ўринбоева батафсил жавоб берди.

 — Бугун кўпчилик аёллар ҳомиладор бўлганидан бир неча ой ўтиб, TORCH-инфекциясига таҳлил топширади. Бироқ бу хато, — дейди мутахассис. — Аслида ҳомиладорликдан 2-3 ой аввал, яъни уни режалаштириш пайтида текширувдан ўтиш, агар натижа мусбат бўлса, вирусга қарши зарур дори-дармонларни қабул қилиш мақсадга мувофиқ.

Ана шунда аёл организми вирусни вақтида енга олади ва танада мазкур инфекцияларга қарши антитаначалар ҳосил бўлади. Шунингдек, бу – ҳомиладорликкача даво ва профилактика чораларини кўриш имконини беради. 

 Шифокор тавсиясига кўра, TORCH-инфекцияни ҳомиладорлик даврида ҳам текширтириб бориш зарур.

 Бу вируслар гуруҳининг ўзига хослиги шундаки, унинг аломатлари мутлақо кузатилмаслиги ёки кам намоён бўлиши мумкин. Жумладан, тошма, иситма каби клиник белгилар орқали ташхис қўйиш бироз мураккаб. Шу боис энг аниқ диагностик усул қонда иммуноглобулинларни текширишдир.

 Бунинг учун оч қоринга қон таҳлили топширилади. Текширувгача бўлган 3 ҳафта давомида антибактериал ва вирусга қарши препаратлар қабул қилмаслик лозим. 

Таҳлил натижалари маълум бўлгач, албатта, даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Конгода Эбола тизгинланмаяпти: авиақатновлар тўхтатилди, вирус эса тарқалишда давом этмоқда'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 25.05.2026 04:04

    'Оддий нафас билан стрессни камайтириш усуллари'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 07:12

    Оддий нафас билан стрессни камайтириш усуллари

    Нафас машқлари стрессни бир неча дақиқада камайтириши мумкинлиги илмий тадқиқотларда тасдиқланмоқда.

    'Эбола: кам учрайдиган, аммо жуда хавфли вирус'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 06:53

    Эбола: кам учрайдиган, аммо жуда хавфли вирус

    Эбола вируси нима ва у қандай тарқалади?

    'Ҳантавирус нима ва у қандай юқади?'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 06:31

    Ҳантавирус нима ва у қандай юқади?

    Ҳантавирус асосан кемирувчиларда учрайдиган вирус бўлиб, инсонга уларнинг сийдиги, ахлати ёки сўлаги орқали юқади.

    'Мияни узоқ йиллар фаол сақлашга ёрдам берувчи 3 оддий одат'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 06:10

    Мияни узоқ йиллар фаол сақлашга ёрдам берувчи 3 оддий одат

    Мутахассислар бунга ёрдам берувчи 3 асосий усулни тавсия қилди.

    'Энди сил ва ўпка касалликлари сунъий интеллект орқали ташхисланади'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 17.01.2026 10:58

    Энди сил ва ўпка касалликлари сунъий интеллект орқали ташхисланади

    Ўзбекистонда сил ва ўпка касалларини сунъий интеллект орқали ташхислаш йўлга қўйилди.