АсосийЖамият

Эрондаги 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари Туркманистон орқали ватанга қайтарилди

Яқин Шарқдаги мураккаб вазият туфайли қатор давлатлар, жумладан, Ўзбекистон ҳам ўз фуқароларини хавфсиз равишда ватанига қайтариш бўйича фаол чора-тадбирлар кўрмоқда.

'Эрондаги 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари Туркманистон орқали ватанга қайтарилди'ning rasmi

“Дунё“ ААнинг хабар беришича, Туркманистон раҳбарияти ташаббуси билан ушбу давлат ўз ҳудудини транзит мақсадлари учун тақдим этгани, халқаро гуманитар ёрдам кўрсатишдаги фаол иштироки ва улкан ҳиссаси, мамлакат чегара пунктлари, вокзал ва аэропортларида яратилган қулай шароитлар, кўп сонли давлатлар фуқароларининг тезкор ва хавфсиз эвакуация қилинаётганлиги халқаро ҳамжамият томонидан кенг эътироф этилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг кўрсатмаларига мувофиқ, мамлакатимизнинг Теҳрон ва Ашхободдаги дипломатик ваколатхоналарда кечаю-кундуз ишлайдиган тезкор штаблар тузилди. Тезкор штаб Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини Туркманистон орқали Ватанига қайтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширмоқда.

Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонаси ватандошларимизнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича доимий алоқа ва мувофиқлаштирув ишларини олиб боряпти. Ашхободдаги элчихонамиз эса Туркманистон расмийлари билан ҳамкорликда фуқароларини чегарада кутиб олиш, виза ва транспорт масалаларини ҳал этиш ҳамда Ватанига қайтариш жараёнини самарали ташкил этмоқда.

Бугунги кунга қадар Эрондан Туркманистон орқали жами 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг ҳеч бир фуқароси эътиборан четда қолмайди ва ватанига етиб олиши учун барча тегишли чоралар кўрилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухоролик вояга етмаган ака-ука чет элда қаровсиз қолдирилгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:15

    'Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашаётганидан чуқур хавотирда'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:07

    Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашаётганидан чуқур хавотирда

    Ўзбекистон фуқаролари Исроил ва Эронга сафар қилишдан тийилишга чақирилди.

    'Эрон ядро объектларидаги эҳтимолий ҳалокатнинг Ўзбекистонга таъсири борми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:52

    'Бугун ҳарорат 42 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:24

    Бугун ҳарорат 42 даражагача кўтарилади

    22 июнь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Тошкентдаги тергов ҳибсхонасида маҳбуслар оғир шароитда сақланаётгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 21.06.2025 21:04

    Тошкентдаги тергов ҳибсхонасида маҳбуслар оғир шароитда сақланаётгани аниқланди

    Тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар сони белгиланган меъёрдан ошиб кетган.

    'Фарғонада аёл 250 гр олтинни жинсий аъзосига яшириб олиб ўтишга уринди'ning rasmi

    Жамият 21.06.2025 19:55

    Фарғонада аёл 250 гр олтинни жинсий аъзосига яшириб олиб ўтишга уринди

    Аёлнинг ҳийласи иш бермади. Аэропортда қўлга тушди.