Бош котибнинг айтишича, АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларини бомбардимон қилишини минтақадаги хавфли авж олиш ва тинчлик ҳамда хавфсизликка бевосита таҳдид ҳисобланади.
Шунингдек, можаро тезда назоратдан чиқиб кетиши мумкин ва бундай оқибат хавфи тобора ортиб бормоқда. Гутерришнинг фикрича, бундай сценарий тинч аҳоли учун ҳам, минтақа учун ҳам, бутун дунё учун ҳам ҳалокатли оқибатларга олиб келади.
“Ҳарбий ечим йўқ. Олдинга ягона йўл – дипломатия. Ягона умид – тинчлик”, деди у БМТга аъзо давлатларни кескинликни пасайтиришга, БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилишга чақирар экан.