АсосийЖамият

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашаётганидан чуқур хавотирда

Ўзбекистон фуқаролари Исроил ва Эронга сафар қилишдан тийилишга чақирилди.

'Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашаётганидан чуқур хавотирда'ning rasmi

Эрон ва Исроилда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетиш сўралади, деб ёзмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов.

"Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашаётгани бизда чуқур хавотир уйғотмоқда. Ўзбекистон доимо минтақадаги барча томонларни ўзаро музокаралар орқали тинчлик йўлида ҳаракат қилишга чақириб келган", — дейилади баёнотда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон фуқароларидан Исроил ва Эронга сафар қилишдан тийилиш, ушбу мамлакатларда бўлган фуқаролардан эса имкон қадар хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетиш сўралади.

"Хавфсизликни таъминлаш мақсадида зарур чоралар кўрилмоқда, фуқароларимиздан ҳушёрликни сақлашни ва расмий эълонларни кузатиб боришни илтимос қиламиз", дея таъкидланади хабарда.

    Бошқа янгиликлар