Дональд Трамп Эроннинг ядро объектларига зарба беришни буюриб, "АҚШни янги можарога тортди". Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
"Тинчликпарвар президент сифатида келган Трамп янги уруш бошлади", — деб ёзади у ўзининг Telegram каналида.
Медведевнинг таъкидлашича, "дунёнинг мутлақо катта қисми Исроил ва АҚШ ҳаракатларига қарши", айрим давлатлар ҳатто "Эронга тўғридан-тўғри ўзининг ядровий жанговар комплектларини етказиб беришга тайёр". Шу билан бирга, Медеведев улар орасида Эроннинг "стратегик шериги" ҳисобланувчи Россия бор ёки йўқлигига аниқлик киритмаган.
Медведев, шунингдек, америкаликларнинг зарбаси жиддий зарар етказмагани, аммо эронликларни оятуллоҳ режими атрофида жипслаштиргани ва энди Теҳрон аниқ ядровий қуролни яратишига ишонч билдирди. "Бундай муваффақият билан Трампга тинчлик бўйича Нобель мукофоти насиб этмайди… Яхши бошланиш, табриклайман, жаноб президент!" — деб ёзади у.