АсосийДунё

АҚШ: “Биз Эрон билан уришмаяпмиз. Биз уларнинг ядровий дастурига қарши уришяпмиз”

Бу баёнот АҚШнинг Эрон ҳудудидаги ядровий объектларга берган зарбасидан сўнг янгради.

'АҚШ: “Биз Эрон билан уришмаяпмиз. Биз уларнинг ядровий дастурига қарши уришяпмиз”'ning rasmi

Америка Қўшма Штатлари Эрон билан тўғридан-тўғри уруш ҳолатида эмас. Буни АҚШ витсе-президенти Жей Ди Венс расман маълум қилди.

“Биз Эрон билан урушда эмасмиз. Биз Эроннинг ядровий дастурига қарши курашяпмиз”, — деди у “NBC News”телеканалига берган интервьюсида.

Бу баёнот АҚШнинг Эрон ҳудудидаги ядровий объектларга берган зарбасидан сўнг янгради.

Бироқ витсе-президент Эрон ядровий иншоотларининг тўлиқ йўқ қилинганига 100 фоиз кафолат бера олмаслигини тан олди.

“Мен Эрон ҳудудида нима кўрганимиз ҳақида махфий разведка маълумотларига тўлиқ тўхталмоқчи эмасман. Бироқ биз кўп нарсани кўрдик. Ишончим комилки, бу ҳужум Эроннинг ядровий қурол яратиш ҳаракатларини жиддий даражада кечиктирди. Бу айнан бизнинг асосий мақсадимиз эди”, — дея таъкидлади Жей Ди Венс.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳафталарда Эрон ва АҚШ ўртасидаги зиддият кескинлашгани кузатилмоқда. АҚШнинг Эрон ҳудудидаги ядровий объектларга зарба бериши минтақадаги геосиёсий тарангликни янада кучайтириши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурия ғарбидаги АҚШ базаси ҳужумга учради'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:35

    Сурия ғарбидаги АҚШ базаси ҳужумга учради

    Ҳужумдан сўнг 20 та юк машинасидан иборат АҚШ карвони Ҳасака шимоли-ғарбидаги Қасрак базасига етиб келган.

    'Францияда келин ўз тўйида ўлдириб кетилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:46

    Францияда келин ўз тўйида ўлдириб кетилди

    Қуролланган шахслар ҳужум қилиши оқибатида 25 ёшли куёв ва 13 ёшли ўсмир жиддий жароҳат олган.

    'Трамп: “Эронни яна буюк қиламиз”'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:34

    Трамп: “Эронни яна буюк қиламиз”

    АҚШ президенти Теҳронда режим ўзгаришини истаяпти.

    'Теҳрон уранни бойитишни давом эттиради'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:35

    Теҳрон уранни бойитишни давом эттиради

    Эрон ўз ядровий инфратузилмасини тўхтатмаслигини айтди.

    'Нидерландияда НАТОга қарши юриш бошланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:37

    Нидерландияда НАТОга қарши юриш бошланди

    НАТО саммити арафасида минглаб одам Гаагa кўчаларига намойишга чиқди.

    'Россия армияси Украина полигонига зарба берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:35

    Россия армияси Украина полигонига зарба берди

    Ҳужум оқибатида камида 3 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.