Бостон шаҳридаги округ судьяси Эллисон Барроуз Трамп маъмурияти томонидан таклиф этилган ва халқаро талабаларнинг АҚШга келиб ўқишини тақиқлашга қаратилган ташаббус юзасидан ўз қарорини эълон қилди.
Судья Барроуз бу қарорни Трамп маъмуриятининг “нуфузли академик муассасани назорат қилишга қаратилган нотўғри уриниши” деб баҳолади ва уни фикр билдириш эркинлигига таҳдид деб атади.
У таъкидлашича, ушбу иш сўз ва фикр эркинлигини ҳимоя қилиш билан бевосита боғлиқ бўлиб, шу сабабли маъмуриятнинг бу ҳаракатлари вақтинча тўхтатилиши кераклигига қарор қилган.
Трамп ва Гарвард ўртасидаги зиддият
Аввалроқ федерал ҳукумат университетларда, жумладан Гарвардда ҳам, Фаластинни қўллаб-қувватлаган талабалар намойишлари ва хилма-хиллик, тенглик ҳамда инклюзивлик масалаларига бағишланган дастурлар туфайли молиялашни тўхтатиш билан таҳдид қилганди.
Шу доирада АҚШнинг Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлиги, Таълим вазирлиги ва Давлат хизматлари бошқармаси (GSA) “Антисемитизмга қарши курашиш бўйича махсус гуруҳ” тузган.
Трамп маъмурияти Гарвард университетига ажратилган 2,2 миллиард долларлик федерал маблағларни музлатиб қўйиш, шунингдек, 60 миллион долларлик шартномаларни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилган.
Бунга жавобан Гарвард судга мурожаат қилиб, федерал ҳукуматнинг ҳаракатлари қонунга зид эканини маълум қилган ва бу чораларни вақтинча тўхтатиб туришга эришган.