АсосийДунё

Хитойда пора олган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Унинг ноқонуний даромадлари давлат хазинасига олиб қўйилган.

'Хитойда пора олган амалдор ўлимга ҳукм қилинди'ning rasmi

Хитойнинг Чжухай шаҳар суди 24 июнь куни порахўрликда айбланган Дай Даожинни ўлим жазосига ҳукм қилди. У Хунан провинцияси Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши собиқ раис ўринбосари бўлиб, 15 миллион доллардан ортиқ ноқонуний бойлик орттирганликда айбланди. Бу ҳақда “Zamon.uz” хабар бермоқда.

Суд ҳукмига кўра, ҳукм ижроси икки йилга кечиктирилган, бу муддатдан сўнг у умрбод қамоқ билан алмаштирилиши мумкин. Шунингдек, Дай Даожин сиёсий ҳуқуқлардан умрбод маҳрум этилди ва мол-мулки мусодара қилинди.

У хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда ўзи ёки қариндошлари орқали 107 миллион юандан ортиқ (14,9 миллион доллар) пора олгани аниқланган. Унинг ноқонуний даромадлари давлат хазинасига олиб қўйилади.

Хитой раҳбари Си Сзинпин коррупцияга қарши кураш доимий давом этишини таъкидлаб, партияда бундай жиноятларга ҳеч қачон тоқат қилинмаслигини айтган.

    Бошқа янгиликлар