АсосийСиёсат

Мирзиёев Мўғулистон етакчиси билан нимани келишиб олди?

Икки давлат раҳбари кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади.

'Мирзиёев Мўғулистон етакчиси билан нимани келишиб олди?'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистон бўлган ташрифи ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон етакчисининг Мўғулистонга илк ташрифи икки томонлама муносабатларда янги босқични бошлаб берган. Ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар очган.

Давлат раҳбари кеча Улан-Батор шаҳрида Президент Ухнаагийн Хурелсух билан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокара ўтказган.

Амалий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва саноат соҳаларида кооперацияни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Якунда Кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация имзоланди.

Президентлар рафиқалари билан икки мамлакат санъат усталарининг қўшма концертида иштирок этдилар.

Бугун давлат раҳбари рафиқаси билан "Их Tenger" мажмуасига ташриф буюрди. Президентлар ва биринчи хонимлар биргаликда дарахт экдилар. Анъанавий "Наадам" ўйинлари томоша қилинди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, Ўзбекистон Президенти Тошкентга жўнаб кетди.

Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Батсесег ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади'ning rasmi

    Сиёсат 24.06.2025 20:36

    'Ўзбекистон ва Мўғулистон президентларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат 24.06.2025 18:14

    'Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Мўғулистонга ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 24.06.2025 15:11

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Мўғулистонга ташриф буюрди

    Бугун олий даражадаги Ўзбекистон-Мўғулистон музокаралари бўлиб ўтади.

    'Ўзбекистон 5 млрд долларлик энергия қувватларини ишга туширади'ning rasmi

    Сиёсат 24.06.2025 11:48

    Ўзбекистон 5 млрд долларлик энергия қувватларини ишга туширади

    Иқтисодиётнинг 18 та энергия сиғимли тармоғи, жумладан, сув хўжалиги ва нефть-газ автоном таъминотга ўтказилади.

    'Президент Администрациясидаги 3 мансабдор ишдан олинди'ning rasmi

    Сиёсат 24.06.2025 08:19

    Президент Администрациясидаги 3 мансабдор ишдан олинди

    Аввалроқ Президент фармони билан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилганди.

    'Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Мўғулистонга боради'ning rasmi

    Сиёсат 23.06.2025 14:26

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Мўғулистонга боради

    Улан-Батор шаҳрида олий даражадаги икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.