“Der Spiegel” нашрига кўра, Швейцария ҳар бир қочқин яшаган минтақанинг хавфсизлик даражасини баҳолаб, унга реал таҳдид бўлган-бўлмаганини аниқламоқчи.
Бу сиёсат Европа Иттифоқининг умумий ёндашувидан фарқ қилади — ЕИ ҳудудида украиналикларга ёрдам кўрсатиш 2027 йилнинг мартига қадар узайтирилган.
Янги тартиблар асосида Украина ҳудудлари “хавфсиз” ва “хавфли” деб таснифланади. Швейцарида ҳукумати бу борада Европа Иттифоқи ва ўзининг федерал кантонлари билан маслаҳатлашувлар ўтказмоқчи. Янги қоидалар кузда кучга кириши мумкин.
Швейцария Миграция бўйича давлат котибияти (СЕМ)га кўра, ҳозирда Украинанинг бир қанча ғарбий ҳудудларида фаол жанговар ҳаракатлар кузатилмаяпти.
Шунингдек, мамлакатда аллақачон махсус мақом билан яшаётган украиналиклар учун ҳам қоидалар қатъийлаштирилади. Эндиликда агар улар 6 ой ичида Украинада 15 кундан ортиқ бўлса, махсус мақомидан маҳрум қилинади. Илгари бу чегара ҳар чоракда 15 кун эди.
Бугунги кунда Швейцарияда тахминан 69 минг нафар украиналик айнан шу махсус мақомда яшамоқда.