АсосийДунё

Эквадорда уч ёшли қиз отасининг “наркобарон” эканини фош этди

Бунинг ортидан мамлакатда 17 ойлик қидирув ўз якунини топган.

'Эквадорда уч ёшли қиз отасининг “наркобарон” эканини фош этди'ning rasmi

Эквадорлик машҳур “наркобарон”, “Лос Чонерос” жиноий гуруҳининг етакчиси Хосе Масияс Вилямар (тахаллуси – “Фито”) полиция қўлига тасодифан тушди. Бунга сабаб эса… унинг уч ёшли қизи бўлди. Маҳаллий “El Mercurio” нашрининг ёзишича, қизча тасодифан отасининг қаерда яширинаётганини айтиб қўйган: гап ер остидаги бункер ҳақида бормоқда.

Махсус ҳарбий ва полиция бўлинмалари дарҳол ҳаракатга ўтиб, қирғоқ бўйидаги Манта шаҳрида катта амалиёт ўтказди. Натижада, 17 ойдан буён қидирувда бўлган жиноят етакчиси қўлга олинди. Энди 45 ёшли Фито АҚШга экстрадиция қилиниши мумкин – унга наркотиклар ва қурол билан боғлиқ жиноятлар бўйича айбловлар қўйилган.

Маълумот учун, Фито 2011 йилдан буён қатъий назорат остидаги қамоқхонада 34 йиллик жазо муддатини ўтаётган эди. Бироқ 2024 йил январь ойида унга қочишга муваффақ бўлди. Бу ҳолат Эквадорда тартибсизликларга сабаб бўлиб, фавқулодда ҳолат эълон қилинди ва ҳукумат армияни бандаларга қарши сафарбар қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Оқ уй Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилувчи лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатмоқчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:27

    Оқ уй Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилувчи лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатмоқчи

    Бироқ мазкур тавсия ҳали якуний қарор эмас — Давлат департаменти унга эътироз билдириши мумкин.

    'Трамп Зеленский билан нимани муҳокама қилди?'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:21

    Трамп Зеленский билан нимани муҳокама қилди?

    Қўшма штатлар етакчиси Украина раҳбари билан самимий суҳбат олиб борганидан хурсандлигини таъкидлади.

    'YouTube'да 16 ёшгача бўлган ўсмирлар учун янги чекловлар жорий этилмоқда'ning rasmi

    Дунё 26.06.2025 20:52

    YouTube'да 16 ёшгача бўлган ўсмирлар учун янги чекловлар жорий этилмоқда

    13–15 ёшли ўсмирлар стрим қилишни фақат катта ёшли шахс ҳамроҳлигида амалга оширишлари мумкин.

    'Қозоғистон юзни беркитувчи ҳижоб кийишни тақиқламоқда'ning rasmi

    Дунё 26.06.2025 17:38

    Қозоғистон юзни беркитувчи ҳижоб кийишни тақиқламоқда

    Сенат томонидан маъқулланган ҳужжат имзолаш учун давлат раҳбарига юборилди.

    'Эронда беш киши қатл этилди'ning rasmi

    Дунё 26.06.2025 15:18

    Эронда беш киши қатл этилди

    Улар Исроил фойдасига жосуслик қилишда айбланган.

    'Тожикистонда “Очиқ осмон” сиёсатини амалга ошириш тўғрисидаги ҳукумат қарори кучга кирди'ning rasmi

    Дунё 26.06.2025 15:01

    Тожикистонда “Очиқ осмон” сиёсатини амалга ошириш тўғрисидаги ҳукумат қарори кучга кирди

    Хорижий авиаташувчилар Тожикистон компаниялари рейслари сонига тенг миқдордаги рейсларни амалга оширишлари мумкин эди. Энди бу қоида бекор қилинди.