АҚШ Оқ уйининг Маъмурий-бюджет бошқармаси Давлат департаментига бутун дунё бўйлаб, жумладан, Россия ҳарбийларининг Украинадаги жиноятларини тергов қилишга доир деярли йигирмага яқин дастурларни молиялаштиришни тўхтатишни тавсия қилган. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
Мазкур тавсия ҳали якуний қарор эмас — Давлат департаменти унга эътироз билдириши мумкин.
Бироқ, Reuters манбаларига кўра, Давлат котиби Марко Рубио бу дастурларнинг кўп қисмини сақлаб қолишни қўллаб-қувватлаши эҳтимолдан йироқ. Аксинча, у фақат энг муҳим ташаббусларни давом эттириш тарафдори бўлиши мумкин.
Бу қарор халқаро ҳамжамиятда катта эътибор уйғотмоқда, айниқса Россиянинг ҳарбий жиноятлари бўйича терговлар фонида.