АсосийЖамият

Андижонда насос станциясидаги қоидабузарлик ортидан давлатга қарийб 500 млн сўмлик зарар етказилди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

'Андижонда насос станциясидаги қоидабузарлик ортидан давлатга қарийб 500 млн сўмлик зарар етказилди'ning rasmi

Андижон вилоятида 2 та насос станциясида аниқланган қоидабузарлик натижасида тизимга 473,9 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Қайд этилишича, Избоскан туманида жойлашган Насос станциялари энергетика бошқармаси истеъмол қилинган электр энергиясини ҳақиқий кўрсатгич бўйича ҳисобот бермасдан, ноқонуний фойдаланган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 352,5 миллион сўмлик зарар етган.

Бу каби ҳолат Балиқчи тумани "Сирмоқ" МФЙда жойлашган Насос станциялари энергетика бошқармасида ҳам аниқланиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 121,4 миллион сўмлик зарар етказилган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида ҳокимлик ерини 200 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:55

    Тошкент вилоятида ҳокимлик ерини 200 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    У келишилган пулдан 50 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    'Тошкентда тирбандликлар прогноз қилинадиган марказ ишга туширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:44

    Тошкентда тирбандликлар прогноз қилинадиган марказ ишга туширилди

    Натижада шаҳарда тирбандлик 50 фоизгача камайиши мумкин.

    'Ўзбекистон йил бошидан буён 6,5 млрд долларлик олтин экспорт қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:28

    Ўзбекистон йил бошидан буён 6,5 млрд долларлик олтин экспорт қилди

    Қимматбаҳо металл мамлакат экспортининг деярли 44 фоизини ташкил этди.

    'Ўзбекистонда алимент миқдорини кўпайтириш таклиф этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:58

    Ўзбекистонда алимент миқдорини кўпайтириш таклиф этилди

    Алимент ҳозирги истеъмол харажатларининг ярмига ҳам етмаслиги айтилди.

    'Бугун – ҳақиқат ва масъулият байрами!'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:56

    Бугун – ҳақиқат ва масъулият байрами!

    Darakchi.uz жамоаси барчангизни ушбу қутлуғ сана билан чин дилдан табриклайди!

    'Президент бир гуруҳ журналистларни мукофотлади'ning rasmi

    Жамият 26.06.2025 20:14

    Президент бир гуруҳ журналистларни мукофотлади

    Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан мукофотланган журналистларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг.