Японияда тўққиз кишини ваҳшийларча ўлдириб, мамлакатни ларзага солган Такаҳиро Шираиши – оммавий ахборот воситаларида “Twitter қотили” номи билан танилган шахс – ниҳоят қатл этилди. Бу ҳақида BBC нашри" хабар бермоқда.
Мазкур жазо – Японияда 2022 йилдан буён ижро этилган илк ўлим жазоси сифатида қайд этилди.
2017 йилда юз берган даҳшатли қотилликлар кетма-кетлиги япон жамиятида ваҳима уйғотган эди. 30 ёшли Шираиши асосан 15 ёшдан 26 ёшгача бўлган аёллар билан ижтимоий тармоқ – Twitter орқали танишган, уларни алдаб, ўзининг Зама шаҳридаги квартирасига олиб борган ва бўғиб ўлдирган.
У жасадларни бўлаклаб, музлаткич ва сақлаш қутиларида яширган.
Полиция у яшаётган уйни тинтув қилганда, тўққиз кишининг жасад қисмларини топган.
Шираиши бу аёллар ҳаётдан тўйганини билган ҳолда, ўзини ўлдирмоқчи бўлган инсонларга “ўлишга ёрдам беришини” ваъда қилган. Тwиттеръдаги профилингда эса:
“Ҳақиқатан азоб чекаётганларга ёрдам бермоқчиман. Исталган вақтда шахсий хабар йўлланг”, – деган ёзув бўлган.
Суд жараёнида прокурорлар унга энг оғир – ўлим жазосини сўрашди.
Ҳимоячилари эса “қурбонлар бунга розилик билдирган” деган важлар билан енгилроқ ҳукм илтимос қилган. Аммо Шираиши адвокатларининг фикрига зид чиқиб, қурбонлар розилигисиз ўлдирилганини тан олган.
2020 йил декабрь ойида суд уни ўлим жазосига ҳукм қилди. Суд мажлисида юзлаб одамлар қатнашди. Унинг бу жиноятлари нафақат япон жамиятига, балки Тwиттерънинг сиёсатига ҳам кескин таъсир кўрсатди.
Ҳозирда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларга ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилиш ёки рағбатлантиришни қатъиян ман этади.
Японияда ўлим жазоси мавжуд бўлиб, одатда осиш йўли билан амалга оширилади. Такаҳиро Шираиши ҳам айнан шу тарзда жазоланди.