АсосийЖамият

Хоразмлик 2 ёшли бола Жиззахда бедарак йўқолди

Болакай қидирилмоқда. Болани топганга мукофот пули берилади.

'Хоразмлик 2 ёшли бола Жиззахда бедарак йўқолди'ning rasmi

Хоразм вилояти Урганч шаҳри Хожибойлар маҳалласида яшаган 2 ёшли Рўзиметов Мақсадбек Махмуд ўғли қидирилмоқда, дея хабар бермоқда Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизмати. 

Жорий йилнинг 23 июнь куни ота-онаси билан Зомин тумани "Дуоба" ҚФЙга келган Мақсадбек шу куни соат 19:30 ларда номаълум томонга чиқиб кетиб йўқолган.

Мақсадбек Рўзиметов оқ катакча кўйлак, жигарранг шортик ва ёзги оёқ кийимда бўлган.

Алоҳида белгилари: юзлари думалоқ, кўзлари қора, сочлари сариқ, бўйи 70-75 см, тишлари табиий.

"Мақсадбекни кўрган-билганлар ва у ҳақда маълумотга эга бўлган юртдошларимиздан ички ишлар органлари ходимларига ёки 99-129-02-02, 77-025-00-25, 99-571-65-30, 72-392-20-02 телефонларига қўнғироқ қилишлари сўралади", - дейилади хабарда.

Хабар берган кишининг шахси сир тутилади ва 20.000.000 сўм пул билан мукофотланади.

    Бошқа янгиликлар