АсосийЖамият

Хоразмда вилоят ФВБнинг 2 нафар ходими пора билан қўлга тушди

Улардан бири фуқарога ишга жойлаб қўйишни, иккинчиси танишлари орқали "права" олиб беришни ваъда қилган.

'Хоразмда вилоят ФВБнинг 2 нафар ходими пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Тупроққалъа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими Хазорасп туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали уни Хоразм вилояти ФВБга ишга киритиб қўйиш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шовот тумани ФВБ ходими ҳам фуқарога ички ишлар органларидаги танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур фавқулодда вазиятлар қутқарувчиларига нисбатан ЖКнинг 168, 211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:58

    Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди

    У ҳужумлар оқибатида уйсиз қолган аҳолига тарқатилади.

    'Мирзиёев Остонага етиб борди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:53

    Мирзиёев Остонага етиб борди

    Уни аэропортда расмийлар кутиб олди.

    'Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:39

    Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди

    Президент Шавкат Мирзиёев ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар билан танишди.

    'Япониядаги полигонда портлаш содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:05

    Япониядаги полигонда портлаш содир бўлди

    Ҳодиса ортидан 3 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.

    'Японияда ишлаш учун ҳайдовчилар тайёрланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:35

    Японияда ишлаш учун ҳайдовчилар тайёрланади

    Ўзбекистонликлар учун Японияда автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаш имконини берувчи янги дастур йўлга қўйилмоқда.