АсосийЖамият

Андижонда яширин экстремистик гуруҳ қўлга тушди

Андижонда жиҳодчилар диний экстремистик оқимининг яширин жамоати фаолияти аниқланди.

'Андижонда яширин экстремистик гуруҳ қўлга тушди'ning rasmi

Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Андижон шаҳрида яшовчи 1981 йилда туғилган У.А. ўз атрофига 12 нафар шахсларни йиғиб, жамоат тузган. Жамоат аъзолари шаҳардаги турли чойхоналарда тўпланиб, келгусида Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилотига қўшилишни ният қилган. Шунингдек, улар ўзаро «Байтулмол» кўринишида пул маблағлари йиғиб, ўз тарафдорларига бериб келгани маълум бўлди.

Жамоат аъзоларининг хонадонларида ўтказилган тинтув тергов ҳаракатлари давомида турли диний экстремистик адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '1 июлдан бошлаб Тошкентдан Тель-Авивга рейслар қатнови тикланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:00

    1 июлдан бошлаб Тошкентдан Тель-Авивга рейслар қатнови тикланади

    Аввалроқ, Тошкент - Тель-Авив - Тошкент йўналишидаги рейслар вақтинча тўхтатилганди.

    'Марказий банк 2024 йилда 52 та молия ташкилотини жаримага тортди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:50

    Марказий банк 2024 йилда 52 та молия ташкилотини жаримага тортди

    Қонунбузарликлар учун 28 та банк ва 24 та микромолия ташкилотидан 16,6 млрд сўм жарима ундирилган.

    'Тошкентда фуқаро ИИО ходимига пичоқ билан тажовуз қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:11

    Тошкентда фуқаро ИИО ходимига пичоқ билан тажовуз қилди

    Ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ маълумот берди.

    'Сурхондарёдаги "заправка"да Nexia портлаб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:06

    Сурхондарёдаги "заправка"да Nexia портлаб кетди

    Машина газ тўлдирилаётганда портлаган. Қурбон бор.

    'Қашқадарёдаги хусусий боғчада вафот этган 2,5 ёшли қизалоқ ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:56