Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасининг маълум қилишича, қидирувда бўлган A.A. Ўзбекистон Интерпол миллий марказий бюроси, Варшавадаги Ўзбекистон элчихонаси ҳамда ушбу мамлакатнинг тегишли идоралари ҳамкорлигида қайтарилган.
Ўзбекистон ҳудудида фирибгарлик содир этганликда айбланаётган A.A. Интерполнинг қизил циркуляри орқали қидирувга берилган.
Шунингдек, элчихона барча фуқароларни қаерда бўлишидан қатъи назар қонун-қоидаларга риоя қилишга чақирган.