АсосийДунё

"Марказий Осиё — Корея Республикаси" саммити 2026 йилга қолдирилди

Бунга мамлакатнинг собиқ президенти Юн Сок Ёлнинг ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уринишидан кейин юзага келган сиёсий ўзгаришлар сабаб бўлган.

'"Марказий Осиё — Корея Республикаси" саммити 2026 йилга қолдирилди'ning rasmi

Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган "Марказий Осиё – Корея Республикаси" саммити 2026 йилга қолдирилди.

Маълум қилинишича, ушбу қарор Жанубий Корея ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Пак Юн Чжу томонидан парламентнинг халқаро ишлар қўмитаси йиғилишида тасдиқланган.

Қайд этилишича, бунга мамлакат собиқ президенти Юн Сок Ёлнинг ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уринишидан кейин юзага келган сиёсий ўзгаришлар сабаб бўлган.

"Барча тегишли ҳолатларни, шу жумладан ички жадвалимизни кўриб чиққанимиздан сўнг, мазкур саммит учун бу йил давомида мақбул санани таклиф қилиш қийин бўлди", – деган ТИВ раҳбари биринчи ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниш муддатидан олдин сайловларга олиб келди ва "Тобуро" Демократик партиясидан номзод Ли Чжэ Мён янги давлат раҳбари этиб сайланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШда вертолётдан одамлар устига пул ёғди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:39

    АҚШда вертолётдан одамлар устига пул ёғди

    АҚШнинг Детройт шаҳрида вертолёт осмондан одамлар устига минглаб долларларни сочди.

    'Сербияда мухолифат тарафдорлари муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилишини талаб қилишди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:16

    'Россия Украинанинг 31 та самолёт типидаги дронларини уриб туширди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:34

    Россия Украинанинг 31 та самолёт типидаги дронларини уриб туширди

    Дронлар 27 ва 28 июнь кунлари уриб туширилган.

    'Қозоғистонда ҳомиладор аёл автобус бекатида фарзандли бўлди'ning rasmi

    Дунё 28.06.2025 19:13

    Қозоғистонда ҳомиладор аёл автобус бекатида фарзандли бўлди

    Ҳозирда чақалоқнинг аҳволи оғир. Чунки у муддатидан олдин, ҳомиладорликнинг 34-ҳафтасида туғилган.

    'Исроил Ғазога тарқатаётган ун қопларидан наркотик топилди'ning rasmi

    Дунё 28.06.2025 17:05

    Исроил Ғазога тарқатаётган ун қопларидан наркотик топилди

    Расмийлар буни "ифлос урушнинг юмшоқ қуроли" деб атади.

    'Трамп ва Нетаньяху Ғазодаги урушни тўхтатишга келишиб олди'ning rasmi

    Дунё 27.06.2025 16:46

    Трамп ва Нетаньяху Ғазодаги урушни тўхтатишга келишиб олди

    Трамп ва Нетаньяху Эроннинг ядро объектларига АҚШ томонидан уюштирилган авиазарбалар ортидан телефон орқали мулоқот ўтказган.