Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива шаҳри ва Қўшкўпир тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро А.И. фуқаро Б.К.дан 6 200 АҚШ долларини 77,7 млн сўмга, фуқаролар Б.А. ва М.А. фуқаро У.Э.дан 4 100 АҚШ долларини 51,2 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, Департаментнинг Наманган ва Давлатобод тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро А.А. фуқаро И.Ю.дан 3 600 АҚШ долларини 45,7 млн сўмга сотиб олган вақтида, фуқаро А.А. 4 000 АҚШ долларини 50,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.