АсосийДунё

Гонконгда охирги “продемократик”партия тарқатилди

Партия аъзолари хавфсизлик таҳдидлари сабаб сиёсий майдонни тарк этган.

'Гонконгда охирги “продемократик”партия тарқатилди'ning rasmi

Хитойнинг Гонконгдаги сиёсий босими натижасида мамлакатдаги охирги продемократик сиёсий тузилма — Социал-демократлар лигаси фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Чан По Ин оммавий ахборот воситаларига маълум қилган.

Партия аъзоларининг айтишича, улар узоқ йиллардан буён сиёсий эркинлик учун кураш олиб борган, бироқ 2020 йилда кучга кирган миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун уларга босимни кескин кучайтирган. Қонун қабул қилинганидан сўнг Гонконгда Пекинга қарши уюштириладиган ҳар қандай чиқишлар “террорчилик”, “ажралиб чиқишга даъват” ёки “давлатга қарши ҳаракатлар” деб баҳоланмоқда.

Маълумот учун, 2024 йилда қонун янада кучайтирилди: унга кўра, давлатга қарши ҳар қандай ҳаракат умрбод қамоқ жазосигача олиб келиши мумкин.

Социал-демократлар лигасининг тарқатилиши билан Гонконгда расмий мухолифат буткул йўқолди. Айтиш керакки, бу сўнгги икки йил ичида ўзини ўзи тарқатган учинчи сиёсий партия бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Гонконг 1997 йилгача Буюк Британия мустамлакаси бўлган ва унга нисбатан “бир давлат – икки тизим” сиёсати амал қилган. Аммо сўнгги йилларда Пекин ушбу эркинликларни босқичма-босқич йўққа чиқармоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эроннинг ядровий дастури яксон этилдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:44

    Эроннинг ядровий дастури яксон этилдими?

    АҚШ зарбаларидан сўнг Эронда 400 кг уран изсиз йўқолди.

    '“Евангелистлар” Европада ҳарбий хизматдан бош тортганларга бошпана берилишини талаб қилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:30

    “Евангелистлар” Европада ҳарбий хизматдан бош тортганларга бошпана берилишини талаб қилмоқда

    Улар айрим давлатларда бош тортганлар ҳануз таъқиб қилинаётганини айтиб, Европани инсон ҳуқуқларига содиқ бўлишга чақирмоқда.

    'Россиянинг ҳужуми ортидан Украинанинг “F-16” қирувчи амалиёти қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:27

    Россиянинг ҳужуми ортидан Украинанинг “F-16” қирувчи амалиёти қулаб тушди

    Украина етакчиси Вашингтонга ва Ғарбдаги иттифоқчиларига мурожаат қилиб, ҳаво мудофаа тизимини мустаҳкамлашда ёрдам беришни сўради.

    'Исроил ва Эрон ҳаводаги урушининг иккинчи ҳафтаси қандай кечди?'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:25

    Исроил ва Эрон ҳаводаги урушининг иккинчи ҳафтаси қандай кечди?

    Сиёсий босим кучаймоқда, ракеталар учишда давом этмоқда.

    'Эрон ядро дастури ҳужумларга қарамай тикланади'ning rasmi

    Дунё 29.06.2025 21:27

    Эрон ядро дастури ҳужумларга қарамай тикланади

    Бу ҳақда Халқаро атом энергетикаси агентлиги бош директори Рафаэл Гросси маълум қилди.

    'Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди'ning rasmi

    Дунё 29.06.2025 19:55

    Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди

    Бу ҳақда Озарбайжон Маданият вазирлиги хабар берди.