АҚШ томонидан Эроннинг ядро объектларига йўналтирилган ҳаво ҳужумларидан сўнг, халқаро инспекторлар томонидан кузатув остида бўлган 400 килограммга яқин бойитилган уран изсиз йўқолгани аниқланди. Бу ҳақда “Reatures” нашри Халқаро атом энергияси агентлигидаги (МАГАТЕ) манбаларига таяниб хабар берди.
МАГАТЕ вакилларига кўра, йўқолган ядровий ёқилғи вайроналар остида қолган бўлиши мумкин ёки эҳтимол махфий жойга кўчирилган. Айни вақтда, тахминан 400 кг бойитилган уран Эрон учун камида тўққизта ядровий қурол ясаш имконини бериши мумкин.
АҚШ президенти Дональд Трамп илгари берган баёнотларида “Эроннинг ядровий имкониятларини бутунлай йўқ қилдик”, дея даъво қилган эди. Бироқ янги тафсилотлар Трамп маълумотларига шубҳа уйғотмоқда.
Трамп “Fox News”га берган сўнгги интервьюсида шундай деди:
“Уларнинг камида учта асосий, балки тўртинчи ядро объектлари борлигини билардик. Шуларнинг бири омондир.”
МАГАТЕнинг бу борадаги якуний хулосаси ҳозирча берилмаган. Аммо вазият Эроннинг ядровий имкониятлари ҳақида жиддий хавотир уйғотмоқда.