АсосийСиёсат

Ҳокимлар ҳар бир болага ўз фарзандидек қараши керак – Шавкат Мирзиёев

"Бу ишлар "кампаниябозлик“ бўлмаслиги зарур", "ана шунда Янги Ўзбекистонда уюшмаган ёшлар деган тушунчаларнинг ўзи қолмайди",– Давлат раҳбари.

'Ҳокимлар ҳар бир болага ўз фарзандидек қараши керак – Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

Президент ёшлар билан учрашувда вилоят, туман ҳокимлари ҳар бир болага ўз фарзандидек қараб, соғлиги, ўқиши, юриш-туриши, қизиқиш ва орзулари, муаммоларидан доим хабардор бўлиши зарурлигини кўрсатиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Шавкат Мирзиёев ҳокимлар ёшлар билан доимий мулоқот платформасини йўлга қўйиб, мактаб, олийгоҳ, ўқув ва касб марказлари, тадбиркорларни бошини қовуштириб, ёшларга кўмаклашадиган тизим қилса, албатта, натижа бўлишини таъкидлади.

"Бу ишлар „кампаниябозлик“ бўлмаслиги, ўзгаришларни ҳар бир маҳалладаги ҳар бир ёш ҳар куни чуқур ҳис қилиши зарур. Ана шунда Янги Ўзбекистонда таълим олмаган, ишсиз, касб эгалламаган, бир сўз билан айтганда, уюшмаган ёшлар деган тушунчаларнинг ўзи қолмайди!" — деди у.

Қайд этилишича, республика бўйича 15 мингга яқин ўқув ва 7,5 мингта касбга тайёрлаш марказлари мавжуд. Сўнгги йилларда уларга 100 дан ортиқ имтиёз ва енгилликлар берилган.

Президент ушбу марказларга мурожаат қилиб, ҳозирги кўрсаткичлар билан чекланиб қолмасликка, кенгайишга, замонавий касблар ва хорижий тилларни ўрганаётган ёшларни кўпайтиришга чақирди, бунинг учун ҳар қандай шароит яратишга тайёрлигини билдирди.

Давлат раҳбари шу учрашувда янги сайланган маҳалла раисларига мурожаат қилди. "Маҳалладаги тинчлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, соғлом муҳит кимга боғлиқ? Аввало, сизларга боғлиқ. Маҳаллада битта боланинг нотўғри йўлга кириши ҳам фавқулодда ҳолат бўлиши керак", — деди у.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Маҳаллада битта боланинг нотўғри йўлга кириши ҳам фавқулодда ҳолат бўлиши керак — Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 16:12

    Маҳаллада битта боланинг нотўғри йўлга кириши ҳам фавқулодда ҳолат бўлиши керак — Шавкат Мирзиёев

    Президент ёшлар билан учрашувида янги сайланган маҳалла раисларига мурожаат қилди.

    '"Протекционизм ва санкцияларнинг кучайиши, хорижий шерикларнинг инвестициявий фаоллиги қисқариб боришини ҳис қиляпмиз"'ning rasmi

    Сиёсат 27.06.2025 18:28

    "Протекционизм ва санкцияларнинг кучайиши, хорижий шерикларнинг инвестициявий фаоллиги қисқариб боришини ҳис қиляпмиз"

    Шавкат Мирзиёев Олий даражадаги Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида нутқ сўзлади.

    'Шавкат Мирзиёев Беларусга жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат 26.06.2025 16:58

    Шавкат Мирзиёев Беларусга жўнаб кетди

    Ташриф кўзланган мақсад нима?

    'Мирзиёев Мўғулистон етакчиси билан нимани келишиб олди?'ning rasmi

    Сиёсат 25.06.2025 15:40

    Мирзиёев Мўғулистон етакчиси билан нимани келишиб олди?

    Икки давлат раҳбари кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади.

    'Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади'ning rasmi

    Сиёсат 24.06.2025 20:36

    'Ўзбекистон ва Мўғулистон президентларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат 24.06.2025 18:14