АсосийЖамият

843 нафар фуқарони алдаган гуруҳ қўлга олинди

Бир гуруҳ шахслар 25 та фирма (МЧЖ) ташкил этиб, автомашина етказиб бериш ваъдаси билан фуқаролар билан шартнома тузишган. Улардан 50,1 млрд сўм йиғилган бўлиб, шартлар бажарилмаган.

'843 нафар фуқарони алдаган гуруҳ қўлга олинди'ning rasmi

ИИВнинг маълум қилишича, суратда тасвирланган бир гуруҳ фуқаролар паст фоизда (6-12%) автомашина сотиб олиш ниятидаги фуқароларга исталган турдаги автомашинани етказиши тўғрисида ижтимоий тармоқлардаги тарғибот орқали Тошкент шаҳри ва республиканинг турли нуқталарида "Umid avto companies", “Umid Savdo Fayz Invest”, “Umid Avto Lizing”, “Umid Auto”, “Group Of Companies Ual”, “Umid Avto-Tashkent”, “Orient Auto”, “Umid Lizing Tashkent”, “Orient Avto-Lizing”, “Umid Auto Leasing”, “Group Of Orient Auto”, “Imkon Auto Xizmati”, “Umid Avto Companies”, “Busines Orientauto”, “Umid Auto Xizmati”, “Orient Auto Hamkor”, “Imkon Avto Markaz”, “Avtovariant”, “Ava Orientauto”, “Ava Umidavto”, “Avto Ijara Hizmati”, “Umid Auto Business Toshkent”, “Orient Auto Leasing”, “Orient Auto Toshkent”, “Ilgor Lizing” ва “Orient Finans Lizing” каби МЧЖларни ташкил этишган.

Мижозлар билан дастлаб бўнак (аванс) шартномаларини тузган ҳолда, 120 кун мобайнида автомашина етказилишини ваъда қилиб, шартнома шартларини бажармасдан, фуқаролардан келиб тушган маблағларни ўзлаштириш билан шуғулланиб келганлар.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида 843 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 50,1 млд. сўм зарар аниқланган. Жамиятларга тегишли 339 дона транспорт воситалари хатланган. Ишга алоқадор 9 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда, Ички ишлар вазирлигида Махсус тезкор штаб тузилган бўлиб, ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида ҳар куни соат 09:00дан 21:00га қадар иш олиб бормоқда.

Суратдаги шахсларнинг жиноий фаолиятидан хабардор бўлган, шунингдек юқоридаги МЧЖларнинг ноқонуний фаолиятидан жабрланган фуқаролардан Тезкор штабга ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Манзил: Тарас Шевченко кўчаси, 62.

Тел.: (71) 256-79-39

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 30.06.2025 22:17

    Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда

    "Ўзгидромет" тезкор гидрометеорологик ахборотни эълон қилди.

    'Euronews Тошкентда янги ваколатхонасини очди'ning rasmi

    Жамият 30.06.2025 21:32

    Euronews Тошкентда янги ваколатхонасини очди

    Дунёнинг нуфузли оммавий ахборот воситаларидан бири — Euronews ваколатхонасининг очилиш маросими бугун бўлиб ўтди.

    'Сирдарёда ухлаб қолган ҳайдовчи "Lacetti"си билан темир тўсиққа урилди'ning rasmi

    Жамият 30.06.2025 18:50

    Сирдарёда ухлаб қолган ҳайдовчи "Lacetti"си билан темир тўсиққа урилди

    Оқибатда ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Yutong русумли транспорт воситаси Lacetti'га бориб тўқнашган.

    'Пенсия таъминотига оид барча хизматлар тўлиқ рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият 30.06.2025 18:25

    Пенсия таъминотига оид барча хизматлар тўлиқ рақамлаштирилади

    Пенсия ва ғазначилик фаолиятида замонавий хизматлар жорий этилади.

    'Долларнинг расмий курси яна ўзгарди'ning rasmi

    Жамият 30.06.2025 16:08

    Долларнинг расмий курси яна ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Ўзбекистонда ёш раҳбарлар улуши 65 фоизга ошди'ning rasmi

    Жамият 30.06.2025 14:53

    Ўзбекистонда ёш раҳбарлар улуши 65 фоизга ошди

    Бандлик, Мактаб, Олий таълим вазирликларига “Ҳаракатда даромад” электрон тизимини яратиб, таътилдаги 3 миллион ёшларни малака талаб қилмайдиган ишлар билан банд қилиш топширилди.