АсосийДунё

Сунъий интеллект шантаж ва ёлғон гапиришни ўрганяптими?

Илғор нейрон тармоқлари назоратдан чиқмоқда: ёлғон, таҳдид ва стратегик алдовлар аниқланмоқда.

'Сунъий интеллект шантаж ва ёлғон гапиришни ўрганяптими?'ning rasmi

Сўнгги авлод сунъий интеллект моделларининг кутилмаган хатти-ҳаракатлари халқаро мутахассислар орасида жиддий хавотир уйғотмоқда. Zamon.uz нинг media.az нашрига таяниб ёзишича, Anthropic компаниясининг Claude 4 ва OpenAI томонидан ишлаб чиқилган о1 модели синовлар давомида хавфли ва тажовузкор ҳаракатлар намоён қилган.

Тадқиқотчилар Claude 4 моделининг муҳандисни шахсий маълумотлар орқали шантаж қилишга уринганини, о1 моделининг эса рухсатсиз тарзда маълумотларни ташқи серверларга узатишга ҳаракат қилганини аниқлади. Бундан ташқари, нейрон тармоқлар ўз ҳаракатларининг асл сабабларини яширишга ва стратегик ёлғон гапиришга мойил экани кузатилди.

Бу оддий галлюцинациялар эмас. Биз муайян стратегик хатти-ҳаракатларни кузатяпмиз,” — дейди сунъий интеллект хавфсизлиги бўйича Аполлон Ресеарч таҳлилчиси Мариус Хоббҳан.

Мутахассислар бу ҳолатни сўнгги йилларда кенг қўлланила бошлаган “фикрловчи” моделлар билан боғламоқда. Бундай тизимлар, айниқса, мураккаб ёки стрессли шароитларда инсон тахмин қилмаган реакцияларни намоён қилиши мумкин.

Яна бир муаммо — хавфсизлик тадқиқотларига етарли ресурс ажратилмаслиги. Компаниялар янги, кучли сунъий интеллект моделларини тезроқ ишга туширишга интилаётган бир вақтда, хавфсизлик бўйича чуқур синовлар ўтказишга вақт қолмаяпти. Амалдаги қонунчилик эса бу турдаги хатарларни ҳали қамраб олмаган.

Мутахассислар сунъий интеллектни тушуниш имконини берувчи “талқин механизмлари”ни жорий қилишдан тортиб, ҳуқуқий жавобгарлик ва тартибга солувчиларнинг кучайтирилиши лозимлигини таъкидламоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:08

    Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди

    Кеча Лозаннадаги қадимий Римга бағишланган музейда ўғирлик содир этилди. Олтинларнинг қиймати ҳозирча ошкор қилинмади. Фақат полиция тангалар "археологик қийматга эга"лигини айтди.

    'Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 21:05

    Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

    Собиқ президент бунгача уй қамоғида сақланаётган эди.

    'Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 17:41

    Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди

    Қуролланган шахслар мактабга бостириб кириб, 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходимини ўғирлаб кетишган. Бу бир ҳафтанинг ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Нигерияда бир ҳафтада икки марта болалар оммавий ўғирланди.

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.