АсосийЖамият

Қашқадарё ҳамда Қорақалпоғистонда катта миқдордаги “Ток” ва газ ўғирлиги фош этилди

Иккала ҳолат юзасидан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

'Қашқадарё ҳамда Қорақалпоғистонда катта миқдордаги “Ток” ва газ ўғирлиги фош этилди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Нукус шаҳрида “М.-Қ.” МЧЖ масъул шахслари янги қурилаётган бинода табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 165,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шунингдек, Кўкдала туманида “Ф.Б.” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Ф. ва “Р.” фермер хўжалиги бошқарувчиси Ж.Т.лар тижорат мақсадида сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб жами 182,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

“Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар