АсосийЖамият

Бухородаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклади

Тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

'Бухородаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклади'ning rasmi

Бугун, 1 июль куни ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги 53-давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячисининг болалар билан қўпол муносабатда бўлгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, видео бошқарма томонидан тезкор ўрганиб чиқилган. Ўрганиш жараёнида видеотасвирда акс этган ҳолат жорий йилнинг 27 май куни юз бергани аниқланиб, ўз лавозим мажбуриятларини қўпол равишда бузган М.А. исмли тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси ташкилот директорининг кеча, 30 июндаги буйруғи асосида бекор қилинган.

Билдирилишича, айни пайтда мактабгача таълим ташкилотида бундай ҳолатни юзага келтирган сабаблар батафсил ўрганилиб, бу борада мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар