АсосийЖиноят

Андижонда хонадонида қимор ташкил этган шахс ушланди

4 млн 535 минг сўм ҳамда 300 АҚШ доллари, 4 дона ҳайвон суягидан ясалган ошиқ, шунингдек, хонадон эгасининг 550 минг сўм чўтал пули ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

'Андижонда хонадонида қимор ташкил этган шахс ушланди'ning rasmi

Андижон вилоятининг Андижон туманида яшовчи шахс яшаш хонадонида таваккалчиликка асосланган ноқонуний қимор ўйини ташкил қилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбири доирасида Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Андижон туманида яшовчи шахс яшаш хонадонида таваккалчиликка асосланган ноқонуний қимор ўйини ташкил қилгани фош этилган.

Воқеа жойидан 4 млн 535 минг сўм пул ҳамда 300 АҚШ доллари, 4 дона ҳайвон суягидан ясалган ошиқ, шунингдек, ўйин ташкиллаштирилган хонадон эгасидан 550 минг сўм чўтал пули ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар