АсосийЖамият

Ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди

Эндиликда бир қатор ҳужжатларнинг қоғоз шакли талаб этилмайди.

'Ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди'ning rasmi

Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб ички авиапарвозлар учун рўйхатдан ўтишда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон вариантидан фойдаланиш мумкин бўлди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, аэропортда рўйхатдан ўтишдан олдин йўловчи Ягона портал сайти/мобил иловаси ёки “Ижтимоий карта” мобил иловасидаги шахсий кабинетига кириб, шахсий маълумотлар саҳифасига ўтади ва электрон шаклда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатдан ўтиш жойидаги ходимга кўрсатади.

Фақат Ягона портал сайти/мобил иловаси ёки “Ижтимоий карта” мобил иловасидаги жорий маълумотлар шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилинади. Шунинг учун рўйхатдан ўтиш пайтида шу каби ҳужжатларнинг нусхалари, фотосуратлари, паспорт/IDʼнинг сканерланган вариантлари ёки шахсий маълумотлар бўлган веб-сайт саҳифасининг скриншотлари қабул қилинмайди.

    Бошқа янгиликлар