АсосийДунё

Туркиянинг депортация марказларидан 50 нафар аёл Ўзбекистонга қайтарилади

Энди Туркияда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликлар маъмурий жазосиз рўйхатдан ўтказилиб, яшаш ва ишлаш рухсатномалари бериладиган бўлди.

'Туркиянинг депортация марказларидан 50 нафар аёл Ўзбекистонга қайтарилади'ning rasmi

Туркиянинг депортация марказларида бўлиб турган ўзбекистонлик 50 нафар аёл ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, агентлик ҳамда Туркия Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги масъуллари ўртасида Туркияда ноқонуний мақомда бўлиб турган фуқароларни легаллаштириш бўйида музокаралар ўтказилди. Унинг натижасида ушбу мамлакатда ноқонуний мақомда бўлиб турган ўзбекистонликларни маъмурий жазосиз рўйхатдан ўтказиш, яшаш ва ишлаш рухсатномаларини бериш (легаллаштириш) таклифи Туркия расмийлари томонидан маъқулланди.

ариялар ва болаларни парваришлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ноқонуний фаолият юритаётган ўзбекистонликлар ҳуқуқий мақом беришга келишилди.

Шунингдек, Туркия депортация марказларидаги 50 нафар аёлга ватанга қайтиш учун Миграция жамғармаси ҳисобидан авиачипталар харид қилинди. 28 нафарига “ватанга қайтиш гувоҳномаси” расмийлаштирилиб, репатриация жараёни бошланди.

Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида “Ижтимоий ҳимоя тўғрисида”ги янги битим ишлаб чиқишга келишилди.

Миграция агентлиги барча фуқароларни Туркияда қонуний ишлашга чақирди. Ушбу давлатда нолегал мақомда бўлган Ўзбекистон фуқароларини легаллаштириш учун миграция бошқармасига мурожаат қилиши лозим.

Ўзбекистон фуқароси Туркияда легаллашиши учун қуйидаги шартлар бажарилиши керак:

  • яроқлилик муддати 1 йилдан кам бўлмаган хорижга чиқиш биометрик паспортига эга бўлиш;
  • иш берувчи маҳаллий нотариал идоралари орқали кафолат хати тақдим этиши (яъни хорижий фуқарони иш билан таъминлашини кафолатлаш);
  • иш берувчининг ойлик даромади 132 000 турк лирасидан кам бўлмаслиги;
  • хорижий фуқаро илгари депортация марказларига вақтинчалик назорат остига олинмаган бўлиши;
  • хорижий фуқаро учун Туркияга кириш тақиқи бўлмаслиги;
  • муқаддам судланмаган бўлиши.

Юқоридаги талабларга мос келувчи хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолатини легаллаштириш учун дастлаб иш берувчи маҳаллий миграция бошқармасига мурожаат қилиб, хорижий фуқаро ўзига тегишли хонадонда яшашини билдириб, унинг ҳаёти, соғлиги, яшаш гувоҳномаси ёки иш рухсатномаси муддати тугаганидан сўнг ўз ватанига қайтариш каби мажбуриятларни ўз ичига олган кафолат хатини (taahhütnoma) тақдим этади.

Миграция бошқармалари томонидан ушбу хорижий фуқаро номига 6 ойлик вақтинчалик яшаш гувоҳномаси (ikamet izni) расмийлаштириб берилади. Шундан сўнг энг кечи 4 ой ичида бу вақтинчалик гувоҳномани ишлаш рухсатномасига алмаштириш учун мурожаат қилиниши зарур.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россияда янги тартиб: чет элликлар учун SIM-карта чекловлари кучайтирилди'ning rasmi

    Дунё 01.07.2025 20:21

    Россияда янги тартиб: чет элликлар учун SIM-карта чекловлари кучайтирилди

    1 июлдан бошлаб хорижликлар учун мобил алоқа хизматлари босқичма-босқич чекланади.

    'Трамп Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди'ning rasmi

    Дунё 01.07.2025 19:03

    Трамп Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

    20 йиллик санкцияларни бекор қилиниши Сурияга қандай енгиллик бермоқда?

    'Ҳиндистонда кимё заводидаги портлашда 34 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 01.07.2025 16:09

    Ҳиндистонда кимё заводидаги портлашда 34 киши ҳалок бўлди

    Портлаш Ҳиндистонда сўнгги йилларда рўй берган энг йирик саноат фожиаларидан бири бўлган.

    'Туркияда пайғамбарларни карикатура қилган 4 нафар шахс ушланди'ning rasmi

    Дунё 01.07.2025 15:07

    Туркияда пайғамбарларни карикатура қилган 4 нафар шахс ушланди

    Ҳибсга олинганлар “LeMan” сатирик журналининг карикатурачилари ва бош муҳаррири бўлган.

    'Миллиардер Илон Маск янги партия тузмоқчими?'ning rasmi

    Дунё 01.07.2025 14:19

    Миллиардер Илон Маск янги партия тузмоқчими?

    Маскнинг таклифига Қўшма Штатлар етакчиси жавоб қайтарди.

    'Сурия Исроилдан Жўлон тепалигини талаб қиляптими?'ning rasmi

    Дунё 01.07.2025 13:17

    Сурия Исроилдан Жўлон тепалигини талаб қиляптими?

    Сурия Исроилдан мамлакатдаги Аҳмад аш-Шараа бошчилигидаги янги режимни тан олишни сўрамоқда.