АсосийДунё

АҚШ Украинага ваъда қилинган баъзи қуролларни етказиб беришни нега тўхтатяпти?

АҚШнинг баъзи қурол-яроғларни етказиб беришни тўхтатиши Украина учун катта зарба бўлиши мумкин — The Guardian.

'АҚШ Украинага ваъда қилинган баъзи қуролларни етказиб беришни нега тўхтатяпти?'ning rasmi

Қўшма Штатлар ўз захиралари ҳаддан ташқари камайгани важидан Киевга аввал ваъда қилинган зенит-ракеталар ва бошқа қуролларни етказиб беришни тўхтатмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди

АҚШ расмийларига кўра, баъзи ўқ-дорилар аввалроқ, яъни Байден маъмурияти ҳокимиятда эканлиги пайтида Украина мудофаасини кучайтириш учун ваъда қилинган. Бироқ, янги маъмурият бу қарорларнинг айримларини АҚШ манфаатлари билан боғлиқ хавотирлар туфайли қайта кўриб чиққан.

"Бу қарор АҚШнинг бошқа мамлакатларга ҳарбий ёрдами ва қўллаб-қувватлови қайта кўриб чиқилганидан сўнг мамлакат манфаатларини биринчи ўринга қўйиш учун қабул қилинди", – дейди Оқ уй матбуот котиби Энн Келли.

AP агентлигига кўра, Пентагон текширувидан сўнг ваъда қилинган баъзи қурол-яроғ захиралари жуда кам эканлиги, шу боис кутилган айрим етказиб беришлар амалга оширилмаслиги аниқ бўлган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги қайси қуроллар кечиктирилгани ҳақида батафсил маълумот бермаган. Бироқ, PBS маълумотларига кўра, қуроллар орасида 155 мм.ли артиллерия снарядлари, кўчма Stinger ракеталари, Patriot ҳаво мудофаа батареялари ва Hellfire ракеталари мавжуд.

"АҚШнинг баъзи қурол-яроғларни етказиб беришни тўхтатиши Украина учун катта зарба бўлиши мумкин. Чунки Москва сўнгги пайтларда ҳаво ҳужумларини сезиларли даражада кучайтирди: учувчисиз самолётлар, ракета ва бомба ҳужумлари тез-тез ва кучлироқ бўлмоқда.

Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, Россия июн ойида Украинага қарши рекорд даражадаги 5 438 та учувчисиз самолёт учирган. Бу Москванинг март ойида ўтказган 4 198 та учувчисиз учувчисиз самолётдан тўртдан бирига кўп", – деб ёзади The Guardian.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:08

    Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди

    Кеча Лозаннадаги қадимий Римга бағишланган музейда ўғирлик содир этилди. Олтинларнинг қиймати ҳозирча ошкор қилинмади. Фақат полиция тангалар "археологик қийматга эга"лигини айтди.

    'Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 21:05

    Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

    Собиқ президент бунгача уй қамоғида сақланаётган эди.

    'Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 17:41

    Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди

    Қуролланган шахслар мактабга бостириб кириб, 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходимини ўғирлаб кетишган. Бу бир ҳафтанинг ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Нигерияда бир ҳафтада икки марта болалар оммавий ўғирланди.

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.