АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Озарбайжондаги "Sea Breeze" дам олиш мажмуаси фаолияти билан танишди

Ташриф чоғида Каспий денгизининг ғарбий соҳилидаги ушбу йирик халқаро сайёҳлик маркази фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилди.

'Шавкат Мирзиёев Озарбайжондаги "Sea Breeze" дам олиш мажмуаси фаолияти билан танишди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифининг биринчи куни якунида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳамроҳлигида "Sea Breeze" дам олиш мажмуаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ташриф чоғида Каспий денгизининг ғарбий соҳилидаги ушбу йирик халқаро сайёҳлик маркази фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарига бу ерда яратилган шароитлар, дам олиш зоналари, пляжлар, спорт майдончалари, меҳмонхоналар, коттежлар ва турар-жой мажмуалари ҳақида маълумот берилди.

Лойиҳа замонавий "Каспий ривьераси"га айланган. Курорт қарийб 500 гектар майдонни эгаллаган. Бу ерда 6,5 километрлик пляж зонаси, 150 гектар майдонда яшил ҳудудлар ва дам олиш объектлари мавжуд бўлиб, 700 мингга яқин дарахт ва буталар экилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:05

    Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди

    Ўзбекистон томонидан Саида Мирзиёева ушбу кенгашга раҳбарлик қилади.

    'Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 17:24

    Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди

    Ушбу маълумот давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан очиқланди.

    'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 11:42

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.

    'Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 18:26

    Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди

    Инклюзив бандликни кучайтириш ва камбағалликка қайтиш хавфи юқори бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича назорат Шаҳноза Мирзиёевага топширилди.