АсосийЖамият

Самарқандда инспекция ходими пора билан қўлга тушди

У 2500 АҚШ долларини олган вақтда ушланган.

'Самарқандда инспекция ходими пора билан қўлга тушди'ning rasmi

ДХХ хабарига кўра, Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўлими бош мутахассиси Пахтачи туманидаги МЧЖлардан бирига қарашли ғишт заводида назорат текширувини амалга ошириш вақтида аниқланган камчиликларни бўрттириб, гўёки 226 млн сўмлик сифатсиз ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқарилган ва реализация қилинганлигини айтади. 

Сўнгра, у ўтказилган текширув юзасидан тузиши лозим бўлган баённомада ушбу 226 млн сўм жаримани 25 млн сўмгача камайтириш эвазига 3 000 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бу уддабурон бош мутахассис ўз хизмат хонасида 2500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Юқори Чирчиқда 7 ёшли бола ота-онаси томонидан калтакланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:46

    '"Самарқанд қоғози" географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:40

    "Самарқанд қоғози" географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

    Самарқанд қоғозидан маҳаллий миниатюрачи рассом ва каллиграфлар, Япониядаги қадимий ёзма битиклар ва нодир асарларни қайта таъмирлашда фойдаланишади.

    'Метродаги айрим кассалар ёпилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:23

    Метродаги айрим кассалар ёпилмоқда

    13 та метро бекати вестибюлларидаги кассаларни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    'Андижонда хотинини ўлдириб, воқеа жойидан қочиб кетган эркак ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:15

    Андижонда хотинини ўлдириб, воқеа жойидан қочиб кетган эркак ушланди

    Аввалроқ, воқеа бўйича дастлабки тафсилотларни маълум қилгандик.

    'Бугун ҳарорат 46 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:15

    Бугун ҳарорат 46 даражагача кўтарилади

    5 июль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.