"Ҳаракат ўз жавобини воситачиларга тақдим этди, бу жавоб ижобий руҳ билан тавсифланади", дейилади Ҳамаснинг жавобида. Томонлар АҚШ таклиф этган сулҳни амалга ошириш учун музокараларга киришишга тайёр эканини билдирган. Шу билан бирга ушбу сулҳ бўйича эътирозга сабаб бўлаётган ҳолатлар ва янги талаблар ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
Ҳамас ташкилоти АҚШ воситачилигида илгари сурилган Ғазо бўйича сулҳ таклифига "ижобий руҳда" жавоб бергани, гаровдагиларни озод қилиш ҳамда можарони тугатиш бўйича музокараларни ўз ичига олган ушбу келишувни амалга ошириш юзасидан музокараларга киришишга тайёр эканини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп бундан олдин Исроил ва Ҳамас ўртасида қарийб 21 ойдан бери давом этаётган урушда 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича "якуний таклиф"ни эълон қилган ва томонлардан яқин вақтларда кутаётганини билдирганди.
"Ҳамас ҳаракати Ғазодаги халқимизга қарши тажовузни тўхтатиш бўйича воситачиларнинг сўнгги таклифига доир ички маслаҳатлашувларни, шунингдек, фаластинлик фракциялар ва кучлар билан музокараларни якунлади.
Ҳаракат ўз жавобини биродарлик воситачиларига тақдим этди, бу жавоб ижобий руҳ билан тавсифланади. Ҳамас ҳаракати тўлиқ жиддият билан, ушбу режани амалга ошириш механизми юзасидан янги музокаралар босқичига зудлик билан киришга тўлиқ тайёр", дейилади Reuters нашри хабарида.